19:28 / 28.01.2022
902

Саломатлик кўзгуси: кўзлардан аниқлаш мумкин бўлган касалликлар

Саломатлик кўзгуси: кўзлардан аниқлаш мумкин бўлган касалликлар
Фото: Getty Images
Бир қарашда, офталмолог фақат кўз касалликларини ташхислаши мумкиндек туюлиши мумкин, аммо аслида вазият бироз бошқача. Масалан, кўз соққаси ва ташқи ҳолатини текшириш вақтида мутахассис тананинг умумий ҳолати билан боғлиқ бир қатор муаммоларни осонгина аниқлай олади. Олий тоифали офталмолог-жарроҳ, Spectr офталмология клиникаси раҳбари Арсений Александрович Кожухов буни қандай аниқлаш ҳақида маълумот беради.

Кўзлар саломатлигини юқори даражада катталаштирувчи ва махсус ёритувчи микроскоп конъюнктивит шоҳпарда ва кўз қовоқлари юзаси, кўзнинг оптик ҳолатини батафсил текширишга имкон беради. Шу билан бирга, тиббиёт узоқ вақтдан бери уларнинг ҳолати танадаги ички жараёнлар, шу жумладан, касалликлар ва патологиялар ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкинлигини ҳам аниқлаган.

Қон томирлари шикастланиши
Тўр пардадаги патологик белгилар (қон кетиши, микроаневризмалар, майда қон томирлари шикастланиши) давримизнинг энг даҳшатли касалликларидан бири бўлган қандли диабет аломатлари бўлиши мумкин.

Шиш
Кўзнинг ҳолатидан келиб чиқиб ҳам артериал гипертензия (юқори қон босими)ни аниқлаши мумкин. Агар қон босими тез-тез ва сезиларли даражада ошса, тиқилиб қолган кичик томирлар, ретинал шиш, катта томирлар тромбози кўз соққасида кўриниб туради.

Қизариш
Қизарган, бироз шишган кўзлар ва қовоқлар одатда аллергик реакция ёки яллиғланиш жараёнини билдиради, сабаби эса имкон қадар тезроқ аниқланади.

Пигментация
Яққол белги — кўзнинг оқ шиллиқ қаватида пайдо бўладиган сарғиш доғлар кўпинча жигар, ўт пуфаги билан боғлиқ муаммоларни кўрсатади. Бундан ташқари, ривожланаётган гепатит ҳақида сигнал бериши мумкин.

Кўзлар рангига эътибор қаратиш лозим: унинг ўзгариши ёки қора пигментли нуқта пайдо бўлиши энг хавфли онкологик касалликлардан бири бўлган — меланома ривожланаётганини билдиради.

Кўриш қобилиятининг бузилиши
Кўриш қобилиятининг бузилиши ҳар доим ҳам фақат кўздаги муаммолар билан боғлиқ эмас. Асаб тизимининг склероз, инсульт, мия шиши каби касалликларга мойиллиги туфайли оптик асаб нормал ишлашини тўхтатадиган ҳолатлар мавжуд. Шунинг учун бу ҳолатда қўшимча текширувдан ўтган маъқул.

Шу билан бирга, кўришнинг бузилиши ўзини ёмон ҳис қилиш ва бир қатор касалликлар сабабларига айланиши мумкин. Масалан, узоқни кўра олмаслик ёки аккомодация спазми туфайли одам кўпинча қаттиқ бош оғриғини бошдан кечиради. Айниқса, болаларда иккала кўзнинг кўришдаги катта фарқ ғилайликка олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда кўзойнак, контакт линзалардан фойдаланиш, лазерли даволаш ёки жарроҳлик амалиёти талаб қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Саломатлик кўзгуси: кўзлардан аниқлаш мумкин бўлган касалликлар