Оёқ мушаклари нега кечаси тўсатдан тортишиб қолади?

Саломатлик2 дақиқа ўқиш23
Оёқ мушаклари нега кечаси тўсатдан тортишиб қолади?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тунги уйқу вақтида оёқ мушакларининг тўсатдан тортишиши кўпинча болдир қисмида кузатилиб, бир неча сониядан 10 дақиқагача давом этиши мумкин.
  • Бу ҳолатга мушакларнинг ҳаддан ташқари зўриқиши, организмда суюқлик етишмаслиги, ҳомиладорлик, ёш ўтиши ёки айрим касалликлар сабаб бўлиши мумкин.
  • Оғриқни енгиллаштириш учун мушакларни эҳтиёткорлик билан чўзиш, массаж қилиш ва оёқ панжасини ўз томон тортиш тавсия этилади.

Кечаси уйқу пайтида оёқ мушакларининг тўсатдан тортишиб, қаттиқ оғриқ бериши кўпчиликка таниш ҳолат. Бундай тиришиш одатда болдир мушакларида кузатилади, баъзан эса оёқ панжаси ёки сон мушакларига ҳам таъсир қилади. Ҳолат кўпинча бир неча сониядан 10 дақиқагача давом этади. Аксарият ҳолларда у хавфли эмас, аммо тез-тез такрорланиши ёки бошқа аломатлар билан бирга келиши жиддий муаммолардан дарак бериши мумкин.

Тунда оёқ нима учун тиришади?

Тунги мушак тиришишининг аниқ сабаби ҳар доим ҳам маълум бўлмайди. Бироқ кун давомида мушакларга ортиқча юк тушиши, узоқ вақт ўтириб қолиш, кўп тик туриш ва жисмоний машқлардан кейинги зўриқиш бундай ҳолатга сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, организмда суюқлик етишмаслиги, ҳомиладорлик, ёш ўтиши ва айрим дориларни қабул қилиш ҳам оёқ мушаклари тиришиши эҳтимолини оширади. Баъзи ҳолларда буйрак фаолиятидаги муаммолар, диабет билан боғлиқ асаб шикастланиши ёки қон айланишининг бузилиши ҳам тунги тиришишга олиб келиши мумкин.

Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?

Одатда қисқа муддатли тиришиш хавфли ҳисобланмайди. Аммо қуйидаги ҳолатларда тиббий кўрикдан ўтиш керак:

• тиришиш тез-тез такрорланиб, уйқуга халақит берса;
• оғриқ 10 дақиқадан ортиқ давом этса;
• оёқда увишиш ёки шиш пайдо бўлса;
• мушакларда кучсизлик сезилса ёки улар ҳажми кичрайса;
• тиришиш жуда кучли бўлиб, оддий чоралар билан босилмаса.

Агар мушак тиришиши узоқ давом этса ёки заҳарли кимёвий моддалар билан алоқадан кейин бошланса, зудлик билан тиббий ёрдам олиш зарур.

Оғриқни қандай енгиллаштириш мумкин?

Оёқ мушаги тиришганда уни эҳтиёткорлик билан чўзиш ва массаж қилиш оғриқни камайтириши мумкин. Оёққа туриб, тана оғирлигини тиришган оёққа ўтказиш ҳам ёрдам беради. Болдир мушаги тортишганда оёқ панжасини ўзингиз томон тортиш тавсия этилади.

Тириши такрорланмаслиги учун кун давомида етарли миқдорда сув ичиш, ухлашдан олдин болдир мушакларини чўзиш ва жисмоний фаолликни меъёрлаштириш фойдали бўлиши мумкин. Ухлашдан олдин бир неча дақиқа енгил машқ қилиш ҳам тавсия этилади.

Агар тиришиш мунтазам кузатилса, уни фақат чарчоқ ёки сувсизланиш билан боғлаб қўймаслик керак. Сабабини аниқлаш учун шифокор кўригидан ўтиш муҳим.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Кўзлари кунгабоқарни эслатадиган ноодатий қуш табиат ихлосмандларини ҳайратга солмоқда!
  2. Дунё
    Мисрда ёнилғи ташувчи юк машинаси даҳшатли тарзда портлаб, 31 киши ҳалок бўлди (видео)
  3. Жамият
    Тошкент ҳайвонот боғидаги севимли орангутан Сезар оғир касалликка чалинди
  4. Дунё
    Саудия Арабистонида дунёдаги энг баланд бино қурилиши давом этмоқда (видео)
  5. Дунё
    Япониядаги ўқиш орзуси амалга ошмаган йигит 7 йил ташландиқ канализация қувурларида яшади
  6. Маданият
    Туркияда бир қатор таниқли санъаткорлар гиёҳвандликка оид тергов доирасида қўлга олинди
  7. Дунё
    Буюк Британия ҳарбий самолётларини махсус ангарлар ва антидрон тўрлари остига яширмоқда
  8. Фойдали
    Германияда тухумни ёғда эмас, балки сувда пиширишади: Бунинг 4 та асосий сабаби...
  9. Жамият
    Хоразмда маст эркак метан заправкада қаровсиз қолдирилган Damas'ни олиб қочди
  10. Спорт
    «Фаворит — Синдаров»: Сергей Карякин Жаҳон чемпионлиги баҳси ҳақида фикр билдирди