Якутиyaдa эркакнинг кўзида дарахт уруғи 4 ой давомида ўсди

Якутиyaдa эркакнинг кўзида дарахт уруғи 4 ой давомида ўсди

Россиянинг Якутиya ҳудудида шифокорлар эркакнинг кўз тўқимасида ўсиб чиққан дарахт уруғини олиб ташлашди. Ҳайратланарлиси, уруғ унинг кўзида тўрт ой давомида ўсган.

Маълум қилинишича, воқеа ўрмонда содир бўлган. Эркакнинг кўзига дарахт шохи тегиши оқибатида қовоғи остига уруғ кириб қолган. Дастлаб бу ҳолатга эътибор берилмаган, бироқ вақт ўтиши билан унинг боши ва кўзи оғрий бошлаган.

Шифокорлар текширув ўтказганида, кўз тўқимаси ичида уруғ униб чиққани аниқланган. У тўрт ой ичида тахминан 3 миллиметргача ўсган.

Мутахассислар уруғни маҳаллий оғриқсизлантириш ёрдамида игна орқали олиб ташлашган.

Маълум қилинишича, муолажадан сўнг эркакнинг кўзи яхши ҳолатда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар