Тошкент вилоятида янги кўприк қурилиши бошланди

Тошкент вилоятида янги кўприк қурилиши бошланди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Тошкент вилоятидаги «С. Раҳимов» ва «Ўртаовул» станциялари оралиғида йўлўтказгич қурилиши ишларини бошлади.

Лойиҳа ушбу ҳудудда узоқ йиллардан бери сақланиб келаётган транспорт тирбандликлари муаммосини ҳал қилиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини оширишга қаратилган.

Поездлар қатнови юқори бўлгани сабабли автомобил ҳайдовчилари ва пиёдалар темир йўл кесишмасида кўп вақт кутишга мажбур бўлиб келган.

Янги лойиҳа доирасида замонавий кўприк ва қулай айланма автомобил йўли қурилади.

Bir guruh erkaklar ochiq havoda turli xil kiyimlarda birga turishibdi.

Бу эса транспорт оқимининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаб, аҳолининг вақт сарфини сезиларли даражада қисқартириши кутилмоқда.

Шунингдек, янги инфратузилма ҳаракат хавфсизлигини яхшилаш ва ҳудуддаги логистика самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Тошкент вилоятида янги кўприк қурилиши бошланди

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар