Жорди Алба: “Бутун фаолиятим учун Унаи Эмерйдан миннатдорман”

1 дақиқа ўқиш209
Жорди Алба: “Бутун фаолиятим учун Унаи Эмерйдан миннатдорман”
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Барселона ва Испания терма жамоасининг собиқ юлдузи Жорди Алба ўз фаолиятидаги муваффақиятлар учун Астон Вилла бош мураббийи Унаи Эмерйдан қарздор эканини тан олди.
  • Гап шундаки, айнан Эмерй Валенсия клубида ишлаган йилларида Албани қанот ҳужумчисидан чап қанот ҳимоячисига айлантирган эди.
  • Дастлаб бу ўзгаришга қаршилик кўрсатган 20 ёшли футболчи вақт ўтиши билан бу қарор унинг жаҳон даражасидаги юлдузга айланишига замин яратганини тушуниб етди.

Барселона ва Испания терма жамоасининг собиқ юлдузи Жорди Алба ўз фаолиятидаги муваффақиятлар учун Астон Вилла бош мураббийи Унаи Эмерйдан қарздор эканини тан олди. Гап шундаки, айнан Эмерй Валенсия клубида ишлаган йилларида Албани қанот ҳужумчисидан чап қанот ҳимоячисига айлантирган эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Жорди Албанинг айтишича, у дастлаб бу ўзгаришга қаршилик кўрсатган, бироқ вақт ўтиши билан бу қарор унинг жаҳон даражасидаги юлдузга айланишига замин яратганини тушуниб етган. “Мен 20 ёшда эдим ва Эмерй мени асосий жамоага чақирди. Вердер Бремен билан Европа лигаси ўйинида бир киши кам бўлиб қолдик ва мураббий мени ҳимояга туширди. Ўшанда бу позицияда нима қилишни билмасдим”, — дея эслайди футболчи.

Алба ўзининг ёшликдаги хатоларини тан олиб, Эмерйнинг қатъияти унинг келажагини белгилаб берганини таъкидлади. “Дастлаб буни яхши қабул қилмаганман, лекин Эмерй менга бутун фаолиятим учун катта яхшилик қилаётганини билмаган эдим. Агар ўша ўзгариш бўлмаганида, мен бундай даражага эриша олмасдим. У дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири”, — дея қўшимча қилди у.

Ушбу тактик ўзгаришдан сўнг, Жорди Алба 2012-йилда Барселона сафига ўтди ва Камп Ноуда 11 мавсум давомида ажойиб ўйин кўрсатди. У каталонияликлар сафида 450 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, олти марта Испания чемпионлигини қўлга киритди.

Ҳозирда Астон Вилла клубини бошқараётган Унаи Эмерй эса ўзининг футболчиларни кашф қилиш қобилияти билан танилишда давом этмоқда. Ўтган мавсумда у бирмингемликлар билан муваффақиятли юриш қилиб, Европанинг энг кучли мутахассисларидан бири эканини яна бир бор исботлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?