2027 йилда Рамазон ва Қурбон ҳайити қайси кунларга тўғри келади?

2027 йилда мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи 8 февраль, душанба куни бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Араб Амирликлари астрономларининг ҳисоб-китобларига таяниб, маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, Рамазон ҳайити 9 ёки 10 март кунларига тўғри келиши мумкин. Бироқ байрамнинг аниқ санаси янги ойнинг кўриниши ва тегишли расмий идоралар қарорига қараб белгиланади.
Шунингдек, 2027 йилда Қурбон ҳайити 16 май, якшанба куни нишонланиши тахмин қилинмоқда. Астрономик прогнозларга кўра, 15 май куни Арафот куни бўлиши мумкин.
Айрим прогнозларга кўра, Қурбон ҳайити муносабати билан 15–18 май кунлари тўрт кунлик дам олиш даври юзага келиши эҳтимоли бор. Аммо бу саналар ва дам олиш кунлари ҳақидаги маълумотлар ҳозирча тахминий бўлиб, расмий тасдиқ талаб этади.
Эслатиб ўтамиз, ҳижрий ойларнинг бошланиши ҳилолнинг кўринишига боғлиқ. Шу сабабли Рамазон ва Қурбон ҳайитининг аниқ саналари тегишли диний идоралар томонидан кейинчалик эълон қилинади.































Изоҳлар 0
…