Ўзгидромет кучли ёмғир ва шамолдан огоҳлантирди

Жорий йилнинг 10–13 февраль саналарида Ўзбекистон ҳудуди томон нам ва сернам ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” томонидан тезкор огоҳлантириш берилди.
Маълум қилинишича, мамлакат бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир (шимолий ҳудудларда қорга айланиши мумкин) кузатилади, айрим манзилларда ёғингарчилик кучли бўлиши эҳтимоли бор.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳам ёғин-сочин (ёмғир, қор) кузатилиб, баъзан жадал тус олиши мумкин.
Шунингдек, республика миқёсида айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айниқса, 10 февраль куни баъзи ҳудудларда шамол айрим пайтларда 20–23 м/с гача етиши мумкин.
Синоптиклар об-ҳаво ўзгарувчан бўлишини инобатга олиб, эҳтиёткорликни унутмасликни тавсия қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг