date

Водий йўналишида айрим поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди

Водий йўналишида айрим поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти маълумотига кўра, 2026 йил 30 мартдан бошлаб айрим йўналишлардаги йўловчи поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Жумладан, 733 сонли "Андижон — Тошкент", 730/729 сонли "Тошкент — Андижон — Тошкент", 92 сонли ва 94 сонли "Тошкент — Андижон" поездлари белгиланган кундан ҳаракат қилмайди.

Ташкилот йўловчилардан келиб чиқган ноқулайликлар учун узр сўраган ва харид қилинган чипталар учун тўланган маблағларни тўлиқ қайтаришини маълум қилган.

Шу билан бирга, айрим поездлар ўзгаришсиз ҳаракат қилишда давом этади.
Жумладан, 125/126 сонли "Андижон — Хива" ва 129/130 сонли "Андижон — Термиз" поездлари Тошкент Жанубий бекатидан белгиланган жадвал бўйича ҳаракат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Водий йўналишида айрим поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди