Тошкент метроси 56 та янги вагон билан тўлдирилди

1 дақиқа ўқиш72
Тошкент метроси 56 та янги вагон билан тўлдирилди

Тошкент метрополитенида янги ўқув йили арафасида йўловчилар учун муҳим янгилик амалга оширилди. Метро учун режалаштирилган 14 та янги ҳаракат таркиби — жами 56 та вагон пойтахтга тўлиқ етказиб берилди.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Янги авлод поездлари ҳозирда метрополитеннинг тўртта йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Янги вагонларнинг харид қилиниши натижасида метро ҳаракат таркиби паркининг қарийб 70 фоизи янгиланди.

Янги поездлар ҳисобига, айниқса, йўловчилар энг кўп тўпланадиган тиғиз вақтларда поездлар оралиғи ҳам қисқартирилди.

Айни пайтда тиғиз соатларда поездлар Чилонзор йўналишида 1,5–2 дақиқа, Ўзбекистон йўналишида 3 дақиқа, Юнусобод йўналишида 4 дақиқа ҳамда Ерусти ҳалқа йўналишида 7–8 дақиқалик интервалда ҳаракатланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент метросида йўловчилар оқими ҳам юқори кўрсаткичларга етмоқда. Хусусан, 21 сентябрь куни метро хизматларидан жами 1 млн 181 минг 581 нафар йўловчи фойдаланиб, навбатдаги рекорд натижа қайд этилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?