Қуёш ёки ёмғир: 2 апрель куни ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда 2 апрель куни об-ҳаво бир хил эмас — айрим ҳудудларда қуёш чарқираса, бошқа жойларда қисқа муддатли ёмғирлар ва ҳатто момақалдироқлар кузатилиши мумкин. Синоптиклар бу кунни “ўзгарувчан” деб баҳоламоқда.
Тошкентда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Пойтахтда ҳаво ўзгарувчан бўлади, аммо ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан енгил эсади, ҳарорат кечаси 15–17 даража атрофида бўлса, кундузи 27–29 даражагача кўтарилади. Қисқаси, кун илиқ ва қулай ўтади.
Ғарбда ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли
Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудларида об-ҳаво анча сербулут бўлади. Айрим жойларда қисқа ёмғирлар ва момақалдироқлар кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 13–18 даража атрофида бўлиб, шамол тезлиги ҳам юқорироқ — 9–14 м/с гача етади.
Бухоро ва Навоийда ҳам худди шундай манзара: вақт-вақти билан ёмғир ёғиши, осмонда чақмоқ чақнаши эҳтимоли бор. Ҳарорат 18–23 даража оралиғида бўлади.
Марказий ҳудудларда аралаш об-ҳаво
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам об-ҳаво барқарор эмас. Қисқа муддатли ёмғирлар, момақалдироқлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 20–25 даражагача етади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида эса ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳудудларда ҳаво илиқ ва қуёшли бўлиб, кундузги ҳарорат 25–30 даражагача кўтарилиши мумкин.
Жанубда ҳам ёмғир эҳтимоли бор
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 18–23 даража атрофида сақланади.
Фарғона водийсида қуёшли кун
Андижон, Наманган ва Фарғонада ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво очиқ ва илиқ бўлиб, кундузи 25–30 даражагача чиқади. Бу ҳудудларда об-ҳаво сайр ва дам олиш учун жуда қулай бўлади.
Тоғли ҳудудларда эҳтиёт бўлинг
Тоғаолди ва тоғли жойларда ҳаво янада ўзгарувчан. Ёмғир ва момақалдироқлар билан бирга сел-сув тошқинлари хавфи ҳам бор. Шамол айрим пайтларда кучайиб, 18 м/с гача етиши мумкин.
Апрель ойи қандай кечади?
Синоптиклар маълумотига кўра, апрель ойи давомида ҳарорат юқори ва беқарор бўлади. Кечалари 7–17 даража, кундуз кунлари эса 15–32 даража оралиғида “ўйнаб туради”. Айрим кунлари ҳаво 33 даражагача исиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!