Қиш олдидан Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтариладими?

2 дақиқа ўқиш3
Қиш олдидан Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтариладими?

«Ўзгидромет» 23 ноябрь, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, ҳафта бошида мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилади. Бироқ вилоятлар бўйича об-ҳаво бир-биридан фарқ қилади: баъзи жойларда ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда эса шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11–13 даража, кундузи эса 24–26 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Кечаси 5–10 даража, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечга томон айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 7–12 метр/секундни ташкил этади, баъзи жойларда эса 13–18 метр/секундгача кучайиши ва чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат Бухорода кечаси 10–15, кундузи 20–25 даража, Навоий вилоятида эса кечаси ва кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 7–12 метр/секундни ташкил этади. Айрим жойларда унинг тезлиги 13–18 метр/секундгача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9–14, кундузи 22–27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Айрим ҳудудларда шамол 13–18 метр/секундгача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17, кундузи 23–28 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7, кундузи 13–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кечга яқин айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 7–12 метр/секундни ташкил этади, баъзи ҳудудларда эса 13–18 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 4–9, кундузи 14–19 даража илиқ бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда жорий ҳафта давомида ҳаво ҳарорати мавсумий меъёрдан 10 даражагача юқори бўлди. Ноябрь ойи учун эълон қилинган прогнозда эса ойнинг сўнгги ҳафтасида ёмғир кўринишидаги ёғингарчиликлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?