19 ноябрь куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин?

«Ўзгидромет» 19 ноябрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Прогнозга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечқурун ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги секундига 3–8 метрни ташкил этади. Кечқурун эса 10–12 метргача кучайиши мумкин. Пойтахтда ҳаво ҳарорати кечаси 7–9 даража, кундузи эса 20–22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 11–16 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятининг баъзи жойларида кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар






























Изоҳлар0
…