Тошкентда янги пулли автомобиль йўллари қурилиши режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда China Railway Construction Corporation компанияси пойтахтда замонавий пулли автомобиль йўлларини барпо этиш лойиҳасини муҳокама қилди.
Маълум қилинишича, умумий узунлиги қарийб 100 километр бўлган ҳалқа йўли ҳамда янги халқаро аэропорт томон йўналувчи, шаҳар маркази орқали ўтадиган магистраль пулли трассаларни қуриш режалаштирилган.
Лойиҳа орқали пойтахтда транспорт ҳаракатини енгиллаштириш, тирбандликларни камайтириш ва шаҳар инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсад қилинган. Ҳозирча қурилиш ишларининг бошланиш санаси ва лойиҳанинг қиймати бўйича расмий маълумот берилмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг