Яккасарой туманида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилади

Яккасарой туманида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Шота Руставели кўчаси билан кесишган қисмида ҳаракат вақтинча чекланади. Чеклов йўлнинг 400 метрлик масофасини қамраб олади.

Маълум қилинишича, бу ҳудудда электр тармоқларини модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабаб транспорт ҳаракати 2026 йил 31 май соат 23:00 га қадар чекланади.

Бу вақт давомида автомобиллар ҳаракати тасдиқланган схема асосида айланма йўналишлар орқали ташкил этилади. Масъуллар ҳайдовчилардан йўналишни олдиндан режалаштириш ва йўл белгиларига амал қилишни сўрамоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар