Яккасарой ва Чилонзорда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги газ қувурида носозлик аниқлангани сабабли айрим истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
«Яккасарой» МФЙ, Шота Руставели кўчасидаги 120-кўп қаватли уй олдида жойлашган қудуқда ер остидаги диаметри 400 миллиметр бўлган ўрта босимли газ қувурининг компенсатор қисмида газ сизиб чиқиши ҳолати аниқланган.
Авария ҳолатини бартараф этиш ишларини олиб бориш мақсадида 2026 йил 7 октябр куни соат 21:00 дан қуйидаги истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:
• «Дилбулоқ» МФЙдаги 2 та кўп қаватли уй, 210 та хонадон;
• «Яккасарой» МФЙдаги 10 та кўп қаватли уй, 420 та хонадон;
• «Яккасарой» МФЙдаги 110 та ерли хонадон;
• Яккасарой туманидаги 38 та улгуржи истеъмолчи;
• Чилонзор туманидаги 4 та улгуржи истеъмолчи.
«Ҳудудгаз пойтахт» ГТФ маълум қилишича, аварияни бартараф этиш ишлари якунлангач, истеъмолчилар олдиндан огоҳлантирилади ва табиий газ таъминоти қайта тикланади































Изоҳлар 0
…