Тошкент Молия институти ректори Улуғбек Азизов бошқа ишга ўтиши муносабати билан, унинг ўрнига шу вақтгача проректор лавозимида ишлаб келган Султонали Меҳмонов институт ректори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
«Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазиринининг буйруғига кўра Меҳмонов Султонали Умаралиевич - Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорига институт ректори вазифасини вақтинча бажариш юклатилди», дейилади институт матбуот хизмати томонидан Kun.uz’га берилган маълумотда.
Султонали Меҳмонов 1974 йилда туғилган. Маълумоти олий, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
1996-2006 йилларда Тошкент давлат аграр университетида ректор ёрдамчиси, кафедра ассистенти, доценти, бош хисобчи, факультет декани ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 2006-2017 йилларда Тошкент молия институтида кафедра доценти, кафедра мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.
У 2017-2018 йилларда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали директори ўринбосари (ўриндошлик асосида Тошкент молия институти кафедра профессори) лавозимида фаолият кўрсатган, 2018-2019 йилларда Тошкент молия институти кафедра профессори лавозимида ишлаган.
2019 йил октябридан буён Тошкент молия институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.
2018 йил сентябридан буён олий таълим муассасасига раҳбарлик қилиб келган Улуғбек Азизов ҳозирда қайси ишга ўтгани ҳақида маълум қилинмади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади