Ҳиндистондаги меҳмонхона ёнғинида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистондаги меҳмонхона ёнғинида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳридаги меҳмонхонада юз берган ёнғин қурбонлари орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги маълум қилинди.

Аввалроқ Малвия Нагар туманидаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғинда 21 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Рандҳир Жайсвалнинг билдиришича, ҳалок бўлганлар орасида 13 нафар хорижий фуқаро бор. Улар Мозамбик, Нигерия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Бангладеш, Либерия, Конго ва Ироқ фуқароларидир.

Шунингдек, ҳодиса оқибатида 20 нафардан ортиқ хорижлик жабрланган. Ҳиндистон томони ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг элчихоналари билан ҳамкорликда зарур ёрдам кўрсатмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар