Дуров: Блокировкалар Россияни рақамли суверенитетдан узоқлаштирди

1 дақиқа ўқиш292
Дуров: Блокировкалар Россияни рақамли суверенитетдан узоқлаштирди

Telegram асосчиси Павел Дуровнинг таъкидлашича, интернетдаги чекловлар ва блокировкалар Россияни «рақамли суверенитет» мақсадидан янада узоқлаштирди. Унинг сўзларига кўра, смартфонлар учун янги операцион тизим яратиши мумкин бўлган юқори малакали мутахассислар носоғлом интернет муҳити туфайли мамлакатни оммавий равишда тарк этмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Дуровнинг фикрича, мустақил операцион тизимсиз ҳар қандай «миллий» ёки «хорижий» иловалар барибир АҚШ назоратидаги iOS ва Android дўконлари ҳамда тизим ичидаги махфий йўлаклар (баккдоорс) орқали кузатув ва цензура учун очиқлигича қолаверади. Америка операцион тизимларидан фойдаланган ҳолда иловаларни алмаштиришга уринишни у «моҳиятни ўзгартирмасдан фақат қадоқни янгилаш» деб атади.

Ҳозирда Россияда Саилфиш ОС асосидаги «Аврора» ҳамда Линух базасидаги «РОСА Мобайл» каби операцион тизимлар ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, «Рутек» компанияси «Р-Фон» смартфонини тақдим этган, «Лаборатория Касперского» эса хакерлик ҳужумларидан ҳимояланган КасперскЁС фор Мобиле платформаси устида ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Россияда VPN хизматлари ва Telegram фаолиятини чеклаш чоралари кучайтирилган эди. Аввалроқ Дуров Россия ҳукумати фуқароларни давлат назоратидаги иловаларга ўтказиш мақсадида Telegram платформасига киришни чеклаётганини танқид қилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?