Шаҳзод Султоновнинг бўлажак турмуш ўртоғининг юз кўриниши маълум бўлди (видео)

Актёр Шаҳзод Султоновнинг шахсий ҳаёти атрофидаги сирлар ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар сабаб яна муҳокама марказига айланди. Энг кўп эътибор тортган жиҳат — келиннинг юз кўриниши ва шахсига оид маълумотларнинг ошкор бўлишидир.
Аввалроқ актёр бўлажак турмуш ўртоғининг юзини видеоларда яшириб, унинг образини стикерлар орқали бериб келаётгани мухлислар орасида турли саволлар уйғотган эди. Шу сабабли изоҳларда “нега юзини яширяпсиз?”, “қачон юзини кўрсатасиз?” каби фикрлар кўпайган.
Эндиликда эса тарқалган видеолардан келиннинг юз кўриниши ҳам, унинг шахси билан боғлиқ айрим тафсилотлар ҳам ошкор бўлгани айтилмоқда. Бу эса ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлиб, кўплаб фойдаланувчилар турли изоҳлар қолдиришган.

Мухлислар орасида “ниҳоят юзини кўрдик”, “сирлар очилди”, “чиройли жуфтлик экан” , "бир-бирига жуда мос" каби фикрлар билан бирга, ёшлар бахтига илиқ тилаклар ҳам билдирилмоқда.
Шу тариқа, узоқ вақт сир тутилган келин ҳақидаги муҳокамалар ниҳоят якунига етгандек кўринмоқда ва воқеа интернетда энг кўп гапирилаётган мавзулардан бирига айланган.
Маълумотларга кўра, актёрнинг фотиҳа тўйи 16 май куни, “marry me” маросими 2 июн, расмий никоҳ (ЗАГС) эса 6 июн куни бўлиб ўтган. 16 июн куни эса катта тўй маросими ўтказилиши кутилмоқда.





























Изоҳлар 0
…