Ёш чемпион Жавоҳир Синдоров қайси футбол жамоасига мухлислик қилишини айтди
1 дақиқа ўқиш862

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров интервьюларидан бирида футболга бўлган муносабати ҳақида гапирди. Ундан қайси жамоага мухлислик қилиши сўралганда, шахматчи ўзига хос жавоб қайтарди.
“Фақат Ўзбекистонга мухлислик қиламан. Месси Париждан Европа футболига чиққандан кейин энди мухлислик қилмайман”, — деди Жавоҳир Синдоров.
Шунингдек, у Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини имкон қадар кузатиб боришини ҳам таъкидлади.
“Ўзим бораман Ўзбекистонга мухлислик қилгани”, — дея қўшимча қилди гроссмейстер.
Синдоровнинг ушбу фикрлари ижтимоий тармоқларда мухлислар орасида қизиқиш уйғотди. Кўпчилик унинг миллий жамоага бўлган садоқатини олқишламоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…