Аҳад Қаюмни энг кўп бойитган фильми қайси?

Аҳад Қаюмни энг кўп бойитган фильми қайси?

Таниқли шоир, сценарист ва кинопродюсер Аҳад Қаюм ўз фаолияти давомида энг катта даромад келтирган фильми ҳақида сўзлаб берди.

Унинг айтишича, фильмлари орасида энг юқори тижорий муваффақиятга эриштирган лойиҳаларидан бири "Аёл макри" фильми ва у томошабинлар томонидан илиқ қарши олинган. Аҳад Қаюм мазкур фильми нафақат молиявий жиҳатдан, балки мухлислар эътирофи нуқтаи назаридан ҳам алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Санъаткорнинг сўзларига кўра, фильмнинг муваффақиятига қизиқарли сценарий, кучли актёрлик таркиби ва томошабинлар талабини тўғри ҳис қилиш омил бўлган. Шунингдек, у кино соҳасида ҳар бир лойиҳанинг натижаси олдиндан кафолатланмаслиги, аммо меҳнат ва тўғри ёндашув яхши самара беришини қайд этди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар