Соҳиб Ҳасанов: "Эркак киши 2 сабаб билан ажралиши мумкин"

“Қаҳқаҳа” жамоаси аъзоси Соҳиб Ҳасанов “Чотки ТВ” лойиҳасидаги интервюсида оилавий муносабатлар, сабр ва шукр ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Унинг айтишича, эркак киши аёл томонидан икки ҳолатда — хиёнат ёки ўғирлик каби жиддий ишонч бузилиши бўлса, ажралиш ҳақида ўйлаши мумкин. Бошқа ҳолатларда эса оилани сақлаб қолиш, сабр қилиш ва чидаб бирга яшаш муҳимлигини таъкидлади. Шу фикрнинг аёлларга ҳам тегишли эканини қўшимча қилди.
Соҳиб Ҳасанов мисол сифатида қишлоқда яшайдиган бир оилани эслаб ўтди. Уларнинг бутун умри оддий ойлик маош билан ўтганини, аммо шунга қарамай уйида доимо хурсандчилик ва барака борлигини айтди.
Унинг фикрича, оилада асосий нарса моддийлик эмас, балки шукр ва бир-бирини қадрлашдир. “Шукрда катта гап бор, оилани биринчи ўринга қўйиш керак,” дея таъкидлади у.
Интервюдан сўнг ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ҳам турлича фикр билдириб, кўпчилик унинг сўзларини қўллаб-қувватлаган.





























Изоҳлар 0
…