20 июль куни "Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори тасдиқланди.
Қарорга кўра, ҳайдовчиларни тайёрлашда ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунлик 4 соатгача режалаштирилади.
Ҳайдовчиларнинг малакасини оширганлик бўйича сертификатлар фақат электрон раcмийлаштирилади.
Амалий имтиҳонларда “В” тоифа учун ишлаб чиқарилганига 5 йилдан кўп бўлмаган, бошқа тоифалар учун 10 йилдан ортиқ бўлмаган транспортлардан фойдаланилади.
Ўқув дастурларини Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Ягона намунадаги анимацияли назарий имтиҳон саволлари 1 000 тадан кам бўлмаган миқдорда тасдиқланади.
2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади.
2022 йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи