Барселона Жоау Канцело трансфери бўйича Ал-Ҳилал билан келишувга яқин

Барселона жамоаси Жоау Канцело трансферини тўлиқ амалга ошириш йўлида муҳим қадам ташлади. Ал-Ҳилал клуби португалиялик ҳимоячи учун белгиланган молиявий талабларини пасайтиришга қарор қилди. Каталониядаги муваффақиятли ижара муддатидан сўнг, футболчининг ўзи ҳам Саудия Арабистонига қайтиш нияти йўқлигини очиқ-ойдин маълум қилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, аввалроқ Ал-Ҳилал ҳимоячи учун 15 миллион евро талаб қилаётган эди, бироқ супер-агент Жорге Мендес бошчилигидаги музокаралардан сўнг бу нарх пасайиши кутилмоқда. 32 ёшли ҳимоячи Барселона таркибида муҳим ўйинчига айланиб улгурди ва Ханси Флик қўл остида фаолиятини давом эттиришни истамоқда.
Трансфернинг асосий сабабларидан бири — Канцело ва Ал-Ҳилал раҳбарияти ўртасидаги совуқ муносабатлардир. Футболчи клуб уни алдаганини ва рўйхатдан ўтказиш масаласида вадасида турмаганини таъкидлаган. Шунингдек, унинг мураббий Симоне Инзагҳи билан муносабатлари ҳам бутунлай узилган бўлиб, бу унинг Риёдга қайтишини имконсиз қилиб қўйган.
Жоау Канцело ўтган мавсумда Барселона билан Ла Лига чемпионлигини қўлга киритиб, тарихий натижа қайд этди. У Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан тўрттасида (Англия Премер-лигаси, А Серия, Бундеслига ва Ла Лига) ғолиб чиққан илк футболчига айланди. Ҳозирда Жорге Мендес нафақат Канцело, балки Марк Касадо ва Дарвин Нунез каби футболчиларнинг ҳам келажаги бўйича музокаралар олиб бормоқда.





























Изоҳлар 0
…