Анталяда пляжда сигарет чекканлар катта жарима тўлайди

Туркиянинг машҳур сайёҳлик марказларидан бири бўлган Анталяда экологик тозаликни таъминлаш мақсадида янги чекловлар жорий этилмоқда. Энди шаҳарнинг қатор оммабоп пляжларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланиши мумкин.
Маҳаллий нашрлар хабар беришича, мазкур ташаббус соҳилларни чиқиндилардан муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитга етказилаётган зарарни камайтиришга қаратилган кенг қамровли дастурнинг бир қисми ҳисобланади. Янги тартиблар дастлаб Лара, Белек, Чамюва ва Бич Парк соҳилларида амал қила бошлайди.
Мутахассислар таъкидлашича, сигарет қолдиқлари табиатда узоқ йиллар сақланиб қолади ва денгиз ҳамда дарё сувларининг ифлосланишига сабаб бўлади. Шу боис расмийлар пляжларда чекишга қарши курашни кучайтиришга қарор қилган.





























Изоҳлар 0
…