date
views 395

1XBet ўйинчиларга пул тўламагани учун банкрот деб эълон қилинди

1XBet ўйинчиларга пул тўламагани учун банкрот деб эълон қилинди
Фото: Shutterstock
Нидерландия Олий суди ўйинчиларга пул тўланмагани учун Кипрда жойлашган машҳур 1XBet букмекерлик компаниясини банкрот деб эълон қилди. Бу ҳақда суд қарорига таяниб, Curаcао Chronicle хабар берди.

1XBet компаниясини Онлайн ўйин қурбонларини ҳимоя қилиш жамғармаси судга берган. Букмекер камида 18 нафар ўйинчига тахминан 1 миллион евро миқдоридаги ютуқларини тўламагани таъкидланади. Шунингдек, солиқ идоралари 1XBet'га қарши 1 миллион евродан ортиқ маблағни талаб қилган.

Сиртдан 1XBet Нидерландиянинг биринчи инстанция суди томонидан 2021 йилда банкрот деб топилган, бироқ қарор устидан апелляция берилган. Охир-оқибат бу иш Гаагадаги Нидерландия Олий судига етиб борган ва 1хBet банкротлиги ҳақидаги қарорни ўзгаришсиз қолдирган.

Кўп сонли қимор ўйинчилари 1ХCorp'да алданиб қолган, уларга пул тўланмаган. Банкротлик эълон қилиш учун қарздор—1ХCorp қарзини тўламаслиги керак. Олий судга кўра, банкрот деб эълон қилиниши 1XBet талаб қилинган пулни тўламаслигини ўзи кифоя қилади”, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 6 апрель кунги фармони билан Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби бекор қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 1XBet ўйинчиларга пул тўламагани учун банкрот деб эълон қилинди