9 ой ижара ҳақини тўламаган эркак уйни севги шеърлари билан тўлдириб кетди (фото)

1 дақиқа ўқиш4
9 ой ижара ҳақини тўламаган эркак уйни севги шеърлари билан тўлдириб кетди (фото)

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Буюкчекмедже туманида икки йил яшаган ижарачи 9 ой давомида уй ҳақини тўламагани сабабли мажбурий тартибда хонадондан чиқарилди. Бироқ уй эгаси ва унинг адвокати хонадонни кўздан кечирганида кутилмаган манзарага дуч келди: ижарачи деворлардан тортиб, шифт, эшик, дераза ва ҳатто иситиш тизимигача севги шеърлари ҳамда айрилиқ ҳақидаги сўзларни ёзиб кетган.

DHA агентлиги хабар беришича, воқеа Истанбулнинг Буюкчекмедже туманидаги Фотиҳ маҳалласида содир бўлган. Тўрт қаватли бинонинг иккинчи қаватида жойлашган хонадонда икки йил яшаган ижарачи тахминан 9 ой давомида пул тўламаган. Шу сабабли уй эгаси уни чиқариш бўйича суд ва ижро жараёнини бошлаган.

Ижарачи хонадонни тарк этганидан кейин уйни текширишга келган адвокат деворлар, шифт, эшик ва деразалар, ошхона шкафлари, иситиш батареялари ҳамда қозон ускунасига турли ёзувлар битилганини аниқлаган. Уларнинг аксарияти севги шеърлари ва айрилиқ ҳақидаги жумлалардан иборат бўлган.

Oq devor va eshik romi turli xil qo'lyozma yozuvlar bilan qoplangan.

Уй эгасининг адвокати Али Селман Олтинбилекнинг айтишича, собиқ ижарачидан ёзувлар ҳақида сўралганида руҳий ҳолати яхши бўлмаганини билдирган.

Адвокатнинг маълум қилишича, уйга етказилган зарарни қоплаш ва тўланмаган 9 ойлик ижара ҳақини ундириш бўйича ҳуқуқий жараён давом этмоқда. Уй эгаси собиқ ижарачиси устидан шикоят ҳам қилган.

Oq devorga turli xil qo'lyozma matnlar va she'rlar yozilgan.Devorlar va oq suv isitgichiga turk tilida turli matnlar va she'rlar yozilgan.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?