10:28 / 26.02.2023
534

Салвадорда жиноий гуруҳ аъзолари учун мега-қамоқхона очилди

Салвадорда жиноий гуруҳ аъзолари учун мега-қамоқхона очилди

Салвадор ҳукумати жиноий гуруҳларнинг минглаб аъзоларини янги, жуда катта қамоқхонага ўтказди. Жиноятчиликка қарши кураш кампанияси доирасида ушбу мамлакатда маҳбуслар сони кескин ошиб кетган эди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

«Бу уларнинг янги уйи бўлади, энди улар аҳолига ҳеч қандай зарар етказа олмайди», деб ёзди Салвадор президенти Нойиб Букеле ижтимоий тармоқда.

MS-13 ва MS-18 деб номланган жиноий тўданинг 2 мингга яқин аъзоси Америка қитъасидаги энг катта қамоқхона ҳисобланган 40 минг ўринли «Террорчиларни сақлаш маркази»га (CECOT) ўтказилди.

2022 йилда Букеле Салвадор конгрессидаги иттифоқчиларидан зўравон тўдалар билан боғлиқ қотилликлар кўпайгани туфайли, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишни, фуқароларнинг баъзи конституциявий ҳуқуқларини чеклашни сўраган эди. Шундан кейин жиноятчиликка қарши кураш доирасида 64 мингдан ортиқ гумондор ҳибсга олинди. Ҳибсга олиш суд қарорисиз ҳам амалга оширилиши мумкин, ҳукумат шахсий ёзишмалардан фойдаланиш имкониятига эга, маҳбуслар эса адвокат олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бундай сиёсат туфайли бегуноҳ одамлар ҳам ҳибсга олинаётгани, қамоқда ҳалок бўлаётгани ҳақида бонг урмоқда.

Аммо Букеленинг жиноий тўдаларга қарши кураши салвадорликлар томонидан маъқулланмоқда. Мамлакат хавфсизлик вазири барча жиноятчилар ушланмагунча бу тадбир давом этишини маълум қилган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг