Ота қизининг орзусини амалга оширишига ёрдам берди (видео)

1 дақиқа ўқиш570
Ота қизининг орзусини амалга оширишига ёрдам берди (видео)

Салвадорнинг Сьюдад-Арсе шаҳрида ўтказилган Мустақиллик байрами парадида отанинг қизига кўрсатган ёрдами кўпчиликнинг эътиборини тортди. Бу ҳақда CR Hoy хабар берди.

Воқеа 15 сентябрь куни, мамлакат Мустақиллигининг 205 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирлари вақтида содир бўлган. Юриш ва мустақил тик туришда қийналадиган қизалоқ парад иштирокчиси сифатида чиқишни орзу қилган.

Қизалоқнинг бу истагини амалга ошириш учун отаси бутун чиқиш давомида унинг ёнида бўлган. У қизини белидан маҳкам ушлаб, ҳаракатланиши ҳамда тик туришига ёрдам берган.

Отасининг кўмагида қизалоқ мусиқа садолари остида парад давомида ўз чиқишини давом эттирган ва тадбирни охиригача якунлаган. Уларнинг парад пайтидаги тасвирлари ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўплаб фойдаланувчиларнинг эътиборини тортган.

Маҳаллий нашрлар бу ҳолатни ота-онанинг фарзандини қўллаб-қувватлаши ва унинг орзусини рўёбга чиқаришга бўлган ҳаракатининг таъсирли намунаси сифатида ёритган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?