20:02 / 18.06.2023
505

Тоқаев Қозоғистонда совет сарқитларидан қутулиш йўлини тутмоқда

Тоқаев Қозоғистонда совет сарқитларидан қутулиш йўлини тутмоқда

Қозоғистон ҳукумати турли объектларни номлашда собиқ Совет Иттифоқи арбоблари номидан фойдаланишни тўхтатиши ва ўз халқининг таниқли арбоблари рўйхатини яратиши керак, деди президент Қосим-Жомарт Тоқаев.

У “совет даври арбобларининг таржимаи ҳоли кимнингдир шахсий манфаати ва хоҳиш-истакларини кўзлаб, мақсадли равишда турли объектларни номлаш амалиётига чек қўйиш керак”, деб таъкидлаган.

Тоқаев тилшуносликнинг бўлими бўлмиш ономастикани “мамлакат фуқароларининг тарихий ўз-ўзини англашида муҳим аҳамиятга эга бўлган энг муҳим мафкуравий восита” деб атаган.

Унинг сўзларига кўра, қозоқ халқи тарихидаги миллий ўзликни англашнинг асосий белгиларидан бирига айланадиган, мамлакат ичкарисида ва хорижда кўзга кўринган шахсларнинг ягона тўпламини аниқлаш вақти келди.

Шу муносабат билан Тоқаев исмлар масаласи давлат ваколати бўлишини талаб қилди. “Ономастика таниқли шахсларнинг авлодлари ва яқинларининг иши эмас. Бу давлатнинг ваколати. Барча ономастик тартиб-қоидалар нафақат минтақавий хусусиятлар, балки миллий устуворликларни ҳам ҳисобга олган ҳолда аниқ тартибга солиниши керак”, — деди Қозоғистон президенти.

Аввалроқ Тоқаев республикада совет даври арбобларига ёдгорлик ўрнатишни тўхтатишни талаб қилган эди. “Таржимаи ҳоллар ҳақиқий ҳаётда бўлмаган қаҳрамонликларга тўла ҳолда ёзиб чиқилмоқда. Ушбу мавзу бўйича архив ҳужжатлари тасдиқланмаган ёки умуман йўқ. Айрим гуруҳлар фуқароларимизни совет ўтмишидаги партия ва давлат раҳбарларининг ёлғон таржимаи ҳолига ишонишга том маънода мажбурламоқда”, — деган у ва ҳатто оммавий қатағонлар билан боғлиқ бўлган тарихий шахсларга ҳам ёдгорлик ўрнатиш ҳолатлари бўлганини айтган.

Бунгача Қозоғистон бош вазири ўринбосари Алтай Кулгинов республикадаги 3000 га яқин “мафкуравий эскирган” топографик номларни ўзгартириш режасини эълон қилган эди.

Келгусида мамлакатда кирилл алифбосидан воз кечиш режалаштирилмоқда. Лотин ёзувига ўтиш масаласи аввалги президент Нурсултон Назарбоев давридан бери муҳокама қилиниб келган. Бўлажак алифбонинг вариантлари  давлат даражасида ишлаб чиқилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тоқаев Қозоғистонда совет сарқитларидан қутулиш йўлини тутмоқда
ePN