Фото: AP Photo
Хитой Россиянинг Украинага қарши урушини битта юқори даражадаги телефон қўнғироғи билан якунлаши мумкин. Бу ҳақда Финляндия президенти Александр Стуббга таяниб, Bloomberg хабар берди.
Александр Стуббнинг сўзларига кўра, Россия ҳозир Хитойга жуда боғланиб қолган.
“Президент Си Цзиньпиннинг бир телефон қўнғироғи бу инқирозни (Украинадаги уруш) ҳал қилар эди”, деди Финляндия президенти.
Европа расмийлари Хитойни Россияга технология ва қурол учун қисмлар етказиб беришда, Москвага халқаро савдо чекловларини четлаб ўтишда ёрдам беришда айбламоқда.
“Агар у (Си Цзиньпин) тинчлик музокараларини бошлаш вақти келди, деса, Россия буни қилишга мажбур бўларди. Уларнинг бошқа иложи қолмайди”, деди Стубб.
Шунингдек, Финляндия президенти Хитой бу орқали фойда олишини таъкидлади.
“Хитой ҳудудий яхлитлик ва суверенитет билан боғлиқ халқаро ҳуқуқларни ҳимоя қилиши керак. Бу тўғри иш ва Хитойнинг етакчилигини ҳам намойиш этади. Ҳозирда ўт очишни тўхтатишга ундаш борасида ҳеч қандай гап йўқ, ҳақиқий тинчлик музокаралари керак. Россия тушунадиган ягона нарса — куч. Шу учун Украинага қанчалик кўп ёрдам бера олсак, урушни тезроқ тугатамиз”, деди у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина қўшинлари Россия Донбассни эгаллаши учун асосий шаҳарда позициялардан чекинди
Маданият вазири Озодбек Назарбеков кийим дўкони тавсия қилинган роликда кўриниш берди
Евро—2024. Туркия Австрияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
Баҳодир Жалолов Олимпиададаги рақиблар ҳақида гапирди
Тошкентда бир-бирига туташ учта хонадонга ўт кетди
Анталия ярим йилда рекорд даражадаги сайёҳни қабул қилди
Президент Покистон вазири билан кўришди: асосий тафсилотлар
Ҳал қилувчи саралаш олдидан: Уйда бошлаб уйда тугатиш устунлик берадими?