![Россияда Украина билан тинчлик ўрнатиш тарафдорлари сони ортмоқда](/uploads/posts/2024-07/x9df887da11_photo_2024-07-05_18-47-02-3ezk02vz.webp.pagespeed.ic.UDht21M0F6.webp)
Фото: РИА Новости
Россияда олти ой ичида биринчи марта Украина билан тинчлик музокаралари тарафдорлари сони сезиларли даражада ошгани қайд этилди. Бу ҳақда Левада марказ тадқиқот ташкилоти хабар берди.
Июнь ойи охирида ўтказилган сўровномада респондентларнинг 58 фоизи тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлаши натижасида сўровларнинг бутун даври учун максимал кўрсаткич қайд этилган.
Респондентларнинг 37 фоизи Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилиши керак, деб ҳисоблаган. Урушни давом эттириш зарурлигини кўпроқ эркаклар (47 фоиз) маъқуллаган.
Ўтган йил давомида россияликларнинг тинчлик музокараларидан ким кўпроқ манфаатдор эканлиги ҳақидаги фикри деярли ўзгармаган. Респондентларнинг қарийб 40 фоизи, биринчи навбатда, Россия манфаатдор эканлигини айтган.
Сўров иштирокчиларининг 65 фоизи Украинадаги қурбонлар ва вайронагарчиликларда АҚШ ва НАТО давлатларини, олти фоизи эса Россияни айблаган.
Респондентларнинг учдан бир қисми Россиянинг Украинага бостириб кириши пайтида ядро қуролидан фойдаланишини асосли деб ҳисоблаган. 2023 йилнинг апрель ойига нисбатан уларнинг улуши беш фоизга ошган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Байден: “Мен дунёни бошқараман” расм](/uploads/posts/2024-07/x69e948c158_photo_2024-07-07_12-54-25-2cskoewe.webp.pagespeed.ic.-zKzH7dc18.webp)
Байден: “Мен дунёни бошқараман”
![НАТОдагилар Байден Трампни енга олмаслигидан хавотирда расм](/uploads/posts/2024-07/xcd36a14839_g9a6qn9jluzltsheezw-1mzto0mmafvy.webp.pagespeed.ic.nKnEF7ur8Q.webp)
НАТОдагилар Байден Трампни енга олмаслигидан хавотирда
![Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда гумонланаётган гуруҳ қўлга олинди расм](/uploads/posts/2024-07/xcade5299a9_01.webp.pagespeed.ic.foOPgDiMT7.webp)
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда гумонланаётган гуруҳ қўлга олинди
![Зеленский Путин ҳақида кутилмаган баёнот берди расм](/uploads/posts/2024-07/x14f9ec45f1_41653983_0023871344_1920x0_80_0_0_0d2b91b05bfbc9691d99799eeb3c7baa_jpg.webp.pagespeed.ic.P4qMrtzB8S.webp)
Зеленский Путин ҳақида кутилмаган баёнот берди
![“Ўзгидромет” 7 июль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xcbd3536f43_64c59b7842_65e5ac76bbb92.webp.pagespeed.ic.AJnReu5zT-.webp)
“Ўзгидромет” 7 июль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди
![Евро—2024. Франция пенальтилар сериясида Португалияни мағлуб этди расм](/uploads/posts/2024-07/x195d975ff1_gettyimages-2160110323-1024x1024-dikcndri.webp.pagespeed.ic.HVjg9bDQpn.webp)
Евро—2024. Франция пенальтилар сериясида Португалияни мағлуб этди
![Андижонда ҳам ҳайдовчи 10 ёшли қизчани уриб юборди расм](/uploads/posts/2024-07/x5a620cf2eb_01.webp.pagespeed.ic.gvO-EKrdWj.webp)
Андижонда ҳам ҳайдовчи 10 ёшли қизчани уриб юборди
![Германия - Испания учрашувидан сўнг немис жамоаси мураббийи ҳакамлар хонасига бостириб кирди расм](/uploads/posts/2024-07/x4a0e5e937b_795740_680.webp.pagespeed.ic.KNtxbhgcG2.webp)
Германия - Испания учрашувидан сўнг немис жамоаси мураббийи ҳакамлар хонасига бостириб кирди