Трамп НАТО билан келишилган баёнот матнига Украинани ҳам қўшиб ўзгартирди

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО бош котиби Марк Рютте билан келишилган қўшма баёнот матнига бир томонлама ўзгартириш киритди. Урушни кенгайтириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиш ҳақидаги дастлабки матнда фақат Россия тилга олинган бўлса, Трамп кейинчалик унга Украинани ҳам қўшди. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Трамп ва Рютте 25 ноябрь куни Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида учрашган. Суҳбат давомида Россиянинг Украинага қарши уруши, шунингдек, можарони имкон қадар тезроқ тинч йўл билан ҳал қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Учрашувдан сўнг Оқ уй ва НАТО расмий сайтларида эълон қилинган қўшма баёнотда томонлар «Россия урушни қасддан ёки билмасдан кенгайтириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилиши» муҳимлигини муҳокама қилгани қайд этилган. Шунингдек, можарони имкон қадар қисқа муддатда тинч йўл билан ҳал қилиш зарурлиги таъкидланган.
Бироқ бир неча соат ўтгач, Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида ушбу баёнотнинг ўз вариантини эълон қилди. У дастлабки матндаги Россия ҳақидаги жумлага Украинани ҳам қўшди. Натижада урушни кенгайтириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиш чақириқлари энди ҳар икки давлатга тааллуқли бўлди.
Politico нашрининг ёзишича, исми ошкор этилмаган НАТО расмийси дастлабки матн икки томон томонидан расман келишилган баёнот бўлганини тасдиқлаган. Бу эса Трамп кейинчалик матнни НАТО билан қайта келишмасдан ўзгартирганини англатади.
Нашрнинг Оқ уйдан изоҳ олишга қилган сўровига ҳозирча жавоб берилмаган.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…