09:00 / 31.07.2024
276

Украина Россия билан музокараларга тайёрлиги эълон қилинди

Украина Россия билан музокараларга тайёрлиги эълон қилинди
Фото: Reuters
Украина халқаро ҳуқуқий шартлари бўйича Россия билан тинчлик музокараларига тайёр. Бу ҳақда Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.

Украина тажовузкор давлат эмас, Украина бу урушни бошламади. Шубҳасиз, ўзини тўғри позициялаш учун Украина музокаралар жараёнига тайёр эканимизни билдиради. Музокаралар, албатта, зарур, аммо Украина: келинг, халқаро ҳуқуққа концепция сифатида таянадиган шартлар асосида музокаралар олиб борайлик, деб аниқ айтмоқда”, деди Подоляк.

У ушбу концепциянинг энг асосийси Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети эканини таъкидлади. Подоляк Россия пропагандаси “уруш кетяпти, аммо биз музокараларга тайёрмиз, Украина эса музокараларга тайёр эмас” деган таассурот уйғотиш учун кўп маблағ сарфлаётганини айтди. Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский “Россия бизнинг ҳудудларимизни тарк этса, музокара бошлаш мумкин”лигини таъкидлаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Россия билан музокараларга тайёрлиги эълон қилинди