Фото: AP
Қўшма Штатлар Фаластиннинг ҲАМАС ва Исроил ўртасида Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича тинчлик музокараларида воситачилик қилиш учун Саудия Арабистонига 10 мингдан ортиқ ҳаво бомбаларини етказиб беради, деб ёзади The Wall Street Journal.
Дастлаб, президент Жо Байден маъмурияти илгари киритилган барча чекловларни бекор қилади.
“Таъминот 3000 та кичик диаметрли бомба ва 7500 та Paveway IV бомбаларини ўз ичига олади. Уларни етказиб беришни президент Байден 2021 йилда Саудия Арабистонининг Ямандаги оғир уруши сабабли тўхтатиб қўйганди”, дейилади хабарда.
Нашрнинг қайд этишича, АҚШ маъмурияти Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги зиддиятни Яқин Шарқ можаросини ҳал қилишда саудияликлардан дипломатик ёрдам олиш орқали юмшатишга ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига тайинланган янги раҳбар Яҳё Синвар Миср ва Қатар воситачилари орқали Исроилга сулҳга эришмоқчи экани ҳақидаги хабарни етказган эди.
CNN’нинг ҳукуматдаги икки манбага таянган ҳолда берган хабарига кўра, Нетаньяху ҳукмрон коалиция учун қандай оқибатларга олиб келишидан қатъи назар, келишувга тайёр. Бироқ Исроилнинг бир қатор хавфсизлик агентликлари бош вазирнинг коалициядаги айрим ўта ўнг вазирларнинг келишмовчилигини инобатга олиб, унинг тайёрлигига шубҳа билан қарамоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди
Германияда 2024 йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди
Киев асирга олинган КХДР аскарларини маълум шарт эвазига Пхеньянга топширмоқчи
Британия бизнеси янги ходимларни ёллаш ўрнига сунъий интеллектдан фойдаланишни афзал кўрмоқда