Фото: president.gov.by
Украина Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги ҳаракатлари билан музокаралар бошланса, яхшироқ позицияларни қўлга киритишни мақсад қилган. Бу ҳақда Беларус президенти Александр Лукашенко Россия телевидениесига берган интервюсида маълум қилди.
Беларус раҳбарининг сўзларига кўра, «бу тактика ҳозир иш бермайди».
«Путин ставкаларни ошириш учун кураш кетаётганини айтганида тўғри гапирди. Улар [Украина расмийлари] тўсатдан музокаралар бошланса, кучлироқ позицияни қўлга киритишни хоҳлаяпти. Аммо савол туғилади: бундай вазиятда ва шунга ўхшаш ҳолатларда улар билан ким музокара олиб боради? Шунинг учун ставкаларни ошириш нотўғри. Бу классика, лекин у мос эмас», — дея Лукашенко сўзларини келтиради ТАСС.
Лукашенкога кўра, Россия президенти Владимир Путин ва Россия Қуролли кучлари Курск вилоятида «Украина ҳарбийларини йўқ қилади».
Беларус президенти, шунингдек, Истанбулда эришилган келишувлар Украина бўйича янги тинчлик музокараларини бошлаш учун асос бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Унинг қўшимча қилишича, «Украина томонининг вазиятни кескинлаштириши Россияни ассиметрик чоралар кўришга, жумладан, ядро қуролидан фойдаланишга ундамоқда».
Лукашенконинг айтишича, Украина Беларус билан чегарада 120 минг аскар сақламоқда.
Шу билан бирга, у «ғарбда Беларус чегарасини ҳимоя қилиш Минск ва Москва томонидан ишлаб чиқилганлигини, агар керак бўлса, бу режани ҳужумга ўзгартириш мумкинлигини» таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Украина F-16 ва ҲҲМни кузатиб борган Россия агентларини фош қилди