Фото: Hannibal Hanschke/AFP/Getty Images
Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шолц билан Украина бўйича воситачиликни муҳокама қилишга тайёр эмас, деди Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок. Ўз навбатида, «Украина адолатли тинчлик ўрнатишга тайёр», деди у 11 октябр, жума куни Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Берлинга ташрифи олдидан.
Словакия ташқи ишлар вазири Юрай Бланар билан суҳбатда у Путиннинг тинчлик музокаралари ташаббусини рад этишдаги позициясини танқид қилди. «У тинчликни қабул қилишдан бош тортяпти ва ҳар куни уруш ва вайронагарчилик фойдасига яна бир сигнал юборяпти», — дея қўшимча қилди у.
Песков: Берлин ҳозирча Москва билан мулоқот бўйича алоқага чиқмади
Германия томони ҳозирча канцлер Олаф Шолц ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали суҳбат ўтказишни сўрамаган. Бу ҳақда 2 октябр куни бўлиб ўтган брифингда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков Берлиндан суҳбат бўйича сўровлар бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан айтиб ўтди.
Die Zeit: Шолц Путинга қўнғироқ қилмоқчи
Германия канцлери Олаф Шолц Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 1 октябр куни Die Zeit газетаси Германия ҳукуматидаги номи ошкор этилмаган манбаларига таяниб хабар берди. Бу суҳбат ноябр ойида Бразилияда бўлиб ўтадиган G20 саммити арафасида ўтказилиши режалаштирилган, бироқ Берлин ҳозирча Москвага расмий сўров билан чиққани йўқ, деб ёзади нашр.
Агар суҳбат бўлиб ўтса, Шолц Украинани қўллаб-қувватловчи давлатлар раҳбарларидан биринчи бўлиб Путин билан тўғридан тўғри алоқани тиклайди. Германия канцлери ва Россия президенти ўртасидаги сўнгги телефон мулоқоти 2022 йил декабрида бўлиб ўтган. АҚШ президенти Жо Байден, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ҳам Путин билан охирги марта 2022 йилда тўғридан тўғри гаплашган.
Анналена Бербок, Путин, Украина масаласи, Шолц, Муҳокама қилиш «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади