Фото: Getty Images
Франция кўмагида тузилган Украина Қуролли кучларининг "Анна Киевская" бригадасида оммавий дезертирлик бўйича жиноий иш қўзғатилиши фонида, Франция армияси расмий вакили украиналик аскарларнинг Франциядаги машғулотларда ҳарбий хизматдан воз кечиши «бир неча ўнлаб ҳолатлар» билан ўлчанади. «Бир нечта дезертирлик ҳолатлари бўлган, аммо машғулотлардан ўтаётган одамлар сонини ҳисобга олсак, улар жуда кам», деди армия расмийси 6 январ, душанба куни AFP'га.
Дезертирлик Францияда жиноят ҳисобланмайди. «Агар кимдир қочиб кетса, француз прокурори бу одамни ҳибсга олишга ҳақли эмас», — дея қўшимча қилди француз армияси вакили. У, шунингдек, украиналик аскарлар «француз казармаларида бўлгани учун улар кетишга ҳақли эдилар», дея қўшимча қилди.
AFP хабарига кўра, Франция ўз ҳудудида "Анна Киевская" бригадасининг 2300 аскарини тайёрлаган. Худди шу бригаданинг яна 2200 нафар аскари Украинада ўқитилди. Украина қуруқликдаги кучларининг амалдаги қўмондони Михаил Драпатий бир қатор оммавий ахборот воситаларига ушбу армия бўлинмаси билан боғлиқ «муаммолар» ҳақида гапирди. Украиналик журналист Юрий Бутусовга кўра, мамлакат президенти Володимир Зеленский яқинда бўлиб ўтган олий қўмондонлик штабида ҳозир Покровск йўналишида жанг олиб бораётган "Анна Киевская" бригадаси билан боғлиқ вазиятни шахсий назоратга олган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
Никоҳлар нега бузилади: асосий сабаблар ва ечимлар
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди