date
views 702

Time 2025: дунёнинг энг нуфузли 100 шахси эълон қилинди

Time 2025: дунёнинг энг нуфузли 100 шахси эълон қилинди
Time журнали 2025 йил учун анъанавий “100 Most Influential People” — дунёдаги энг нуфузли 100 шахс рўйхатини эълон қилди. Бу йилги танловда сиёсатдан тортиб санъат, фан ва технология соҳаларигача кенг қамровли шахслар қамраб олинган. Рўйхатдаги шахслар олти йўналиш бўйича тоифаланган.

Етакчилар:
АҚШ президенти Дональд Трамп, вице-президент Жей Ди Венс, Британия бош вазири Кир Стармер, Аргентина раҳбари Хавьер Милей, Германия канцлери бўлиши кутилаётган Фридрих Мерс, Суриянинг муваққат раҳбари Аҳмад аш-Шараъа ҳамда Илон Маск ва савдо вазири Говард Лютник кабилар шулар жумласидан.

Time нашрида Трамп ҳақида ёзилган мақолада:

"Ҳеч бир замонавий президент АҚШ ҳукуматини унчалик қатъият билан назоратга олмаган. Гренландияни босиб олиш ғояси ва Украинага ёрдамни тўхтатиш таҳдидлари иттифоқчиларни ҳали ҳам хавотирга солмоқда," — дейилади.

Титанлар:
Серена Уильямс, Симона Байлс ва Марк Цукерберг бу номинациядан жой олди.

Санъаткорлар:
Қўшиқчи Эд Ширан ва актриса Скарлетт Йоханссон Time рўйхатида “Artisans” тоифасида қайд этилган.

Иконлар:
2025 йил “Олтин глобус” соҳибаси Деми Мур, “Оскар” ғолиби Адриан Бродий, “Эмми” мукофотига сазовор бўлган Хироюки Санада, ABC журналисти Девид Мюр, ёзувчи Ракел Уиллис кабилар “Icons” тоифасини тўлдирган.

Инноваторлар:
CGIAR ташкилоти раҳбари Исмоҳане Элоуафи, рэпер Snoop Dogg, актриса Никки Глазер, астроном Венди Фридман каби ижодкорлар ва олимлар ушбу йўналишда ўз ўрнини эгаллади.

Пионерлар:
Нобель мукофоти соҳибаси Демис Ҳассабис, Blackpink гуруҳининг юлдузи Росе (Парк Жаэ-ёнг), “Stargazing” қўшиғи билан танилган Майлс Смит ва тадбиркор Эндрю Форрест бу тоифада Time эътирофига сазовор бўлди.

Time журналининг ушбу рўйхати йил давомида дунёда энг катта таъсир ўтказган шахсларнинг фаолияти ва таъсир доирасини эътироф этиш мақсадида тузилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Time 2025: дунёнинг энг нуфузли 100 шахси эълон қилинди