date
views 325

Макроннинг хотинидан тарсаки егани Ветнамдаги расмий ташрифга соя ташладими?

Макроннинг хотинидан тарсаки егани Ветнамдаги расмий ташрифга соя ташладими?
Франция президенти Эммануэл Макроннинг Ветнамга амалга оширган расмий ташрифи кутилмаган бир лаҳза орқали интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 26 май, душанба куни Франция раҳбари Ветнамга етиб келган пайтда, самолёт трапида рафиқаси Брижит Макрон томонидан юзига енгилроқ қўл теккан кадрлар тасвирга туширилди ва бу ҳолат “тарсаки егани” сифатида талқин қилинди.

Франциянинг Елисей саройи расмийлари мазкур воқеани тушунтириб, бу ҳолатни "президент ва унинг рафиқаси ўртасидаги ҳазиломуз лаҳза, сафар олдидан бир ҳазил" сифатида таърифлашди. Эммануэл Макроннинг ўзи ҳам бу ҳақда изоҳ бериб, воқеани жиддий қабул қилмасликни сўради ва бу оилавий жанжал эмаслигини таъкидлади.

Тарқалган видеокадрларда кўринишича, давлат раҳбари ўзини тасвирга олишaётганини пайқагач, жилмайиб, қўлини силкиб жавоб берган. Эр-хотин биргаликда трапдан тушишган, бироқ Брижит Макрон эрининг қўлини ушлашдан бош тортгани ҳам камерага тушиб қолган.

Мазкур ҳолат Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова томонидан ҳам эътиборсиз қолдирилмади. У ўзининг Telegram-каналида ёзганида, “Президент самолёти Ханойга қўнган пайтда Макрон рафиқасидан тарсаки егани дунё томонидан кўрилди. Лекин энг қизиғи — Елисей саройи бу навбатдаги эммануэл-гейтни қандай «ўрашни» ўйлаб топиши,” деб шарҳ берди.

Француз ОАВлари эса воқеани жиддий бўйинларсиз қабул қилиб, бу президент ва унинг рафиқаси ўртасидаги самимий ва ёқимтой мулоқотнинг бир қисми бўлганини таъкидлашмоқда. Шу билан бирга, мухлислар ва танқидчилар орасида турлича фикрлар пайдо бўлмоқда. Кимдир буни расмий этикетга номутаносиб деб ҳисобласа, яна кимдир бундай “жонли” муносабатни инсоний яқинлик белгиси сифатида қабул қилмоқда.

Яқин кунларда Макроннинг Ветнамдаги ташрифи доирасидаги расмий учрашувлар, сиёсий музокаралар ва имзоланадиган ҳужжатлар асосий эътибор марказига чиқиши кутилмоқда. Аммо ташрифнинг бошланишидаги ушбу шов-шувли “эпизод” аллақачон дунё ОАВларининг диққатини тортиб улгурди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макроннинг хотинидан тарсаки егани Ветнамдаги расмий ташрифга соя ташладими?