Макроннинг кўз ўнгида икки нафар фахрий қоровул ҳушидан кетиб йиқилди (видео)

1 дақиқа ўқиш0
Макроннинг кўз ўнгида икки нафар фахрий қоровул ҳушидан кетиб йиқилди (видео)

Франция президенти Эммануэль Макрон Словакия президенти Петер Пеллегринини расмий кутиб олиш маросимида кутилмаган ҳодисага гувоҳ бўлди. Маросим давомида икки нафар фахрий қоровул кетма-кет ерга йиқилди. Бу ҳақда Франция ОАВлари хабар берди.

Воқеа 11 ноябрь куни Париждаги Елисей саройида юз берган. Макрон словакиялик ҳамкасбини кутиб олишга тайёрланаётган пайтда сафда турган ҳарбийлардан бири бирдан мувозанатини йўқотиб, қўлидаги қилични пастга туширди ва ерга қулади. Буни кўрган Макрон ҳамда сарой ходимлари дарҳол унинг ёнига шошилди. Шундан сўнг ҳарбий маросим жойидан олиб чиқилди.

Франция матбуотининг ёзишича, кўп ўтмай, Макрон Пеллегрини билан саломлашаётган вақтда иккинчи фахрий қоровул ҳам йиқилган. Бу ҳолат камера тасвирига тушмаган, бироқ унинг қиличи ерга урилган овоз эшитилган. Макрон ҳам бу ҳодисага эътибор қаратган.

Шундан кейин расмий кутиб олиш маросими давом эттирилган ва икки давлат раҳбарлари учрашув ўтказган.

Ҳозирча ҳарбийларнинг нима сабабдан йиқилгани, шунингдек, уларнинг соғлиғи ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?