
Яқин Шарқдаги кескин вазият яна бир бор жаҳон ҳамжамияти диққат марказига чиқди. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи жорий тартибда муҳим баёнот билан чиқди: Теҳрон халқаро ҳамжамият билан ядро қуролига эга бўлмаслигини кафолатловчи шартнома имзолашга тайёрлигини маълум қилди.
Аракчи, шунингдек, Исроил томонидан Эрон ҳудудига нисбатан ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилса, Теҳрон ҳам Исроилга қарши ҳужумларини бас қилиши мумкинлигини таъкидлади. Бу сўзлар имконий тинчлик музокараларига йўл очаётгандек туюлса-да, ҳозирча қарши томон — Исроил томонидан расмий ижобий муносабат билдирилмади.
Аксинча, Исроил ҳарбийлари Эрон кучлари жойлашган ҳудудлардаги фуқароларни шошилинч равишда бу ерларни тарк этишга чақирди. Армиянинг форс тилидаги расмий баёнотида қуйидаги огоҳлантириш берилди:
“Ҳарбий қурол заводлари яқинида ёки уларни қўллаб-қувватловчи инфратузилма атрофида бўлиб турган барча шахслар ушбу ҳудудларни дарҳол тарк этсинлар. Улар ҳаётларини жиддий хавф остига қўймоқдалар. Кейинги билдирувгача бу ерларга қайтмасликлари қатъий тавсия этилади”, — дейилади баёнотда.
Ҳозирда Исроил-Эрон муносабатлари янада мураккаб босқичга кириб борган. Эроннинг ядровий дастурига оид таклифлар эълон қилинганига қарамасдан, воқеликда ҳарбий шиддат пастламаяпти.
Мутахассислар фикрича, агар жаҳон ҳамжамияти тез фурсатда фаол дипломатик механизмларни ишга солмаса, минтақада кенг кўламли ҳарбий тўқнашув эҳтимоли ортмоқда.
Жаҳон ҳамжамияти олдидаги асосий савол эса шундай: бу дипломатик имконият – сўнггиси бўлмасмикан? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар