Маълумки, шу пайтга қадар Россиядаги жиноятчилар дунёсида Захарий Калашов, «Шакро Молодой» лақаби билан машҳур ўғрибоши «авторитет» ҳисобланарди. Аммо у полициячилар тарафидан қўлга олинган. Уни уюшган жиноят тўдасига етакчилик қилганлик, қотиллик, уйда ноқонуний тарзда қурол асраганлик, наркотик моддалар савдосида айблашган.
Демак, энди собиқ ўғрибоши узоқ вақт турмада ўтиришга мажбур бўлади. Шуни ҳисобга олган жиноятчи тўдалар етакчилари асосий «авторитет» сифатида 42 ёшли ўғрибоши Кахабер Парпалий (Каха Гальский) ни танлашди. У Шакро Молодойнинг энг яқин ҳамтовоқларидан бири ҳисобланиб, жиноят оламининг ҳисоб-китоб ишларини юргазиб келган.
Аслида жиноятчилар ўзларининг доирасида «сайлов» ташкил этишганди. Сайловда бир неча жиноятчи «авторитет»ликка даъвогарлик қилган. Аммо бу Шакро Молодойга ёқмаганмиш. У СИЗО дан туриб ҳамтовоқларига мактуб йўллади ва сайловсиз Каха Гальскийни тайинлаш зарурлигини уқтирди. Шундай қилиб Каха Гальский Россия жиноятчиларининг асосий етакчиси сифатида танланди.
Расмий хабарларга қараганда, Каха 1975 йили туғилган. 1999 йили Москвада «Қонундаги ўғри» «тож»ини кийган. Бунгача ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари Кахани кўп маротаба қўлга олишган ва уни жиноятнинг деярли барча турларида айблашган. Афсуски, ҳар гал турмадан тез орада чиқиб кетиш унга насиб этаверган.
Ҳозирги кунда Россия тергов қўмитаси ходимлари унга қарши иш олиб боришмоқда. Умид қиламизки, Каха ҳам Шакро каби бир кунмас бир кун албатта қилмишларига яраша жазосини олади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади