Қозоғистондаги илк Қурултой сайловлари қизиқарли манзараларга бой бўлди (фото)

Қозоғистонда янги бир палатали парламент — Қурултой депутатлари учун тарихдаги илк сайлов жараёни бошланди. Сайлов 23 август куни ўтказилмоқда. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Астана вақти билан соат 07:00 да мамлакатнинг 20 та ҳудудидаги 10 363 та сайлов участкасида овоз бериш бошланган.
Ҳудудий комиссиялар қарори билан яна 107 та участка соат 06:00 да очилди. Бу йилги сайлов учун жами 10 423 та сайлов участкаси тузилган бўлиб, уларнинг 79 таси хорижда жойлашган. Сайловчилар рўйхатига эса 12 605 788 нафар фуқаро киритилган.
Якшанба куни эрталаб бўлишига қарамай, айрим участкаларда деярли эшиклар очилиши биланоқ биринчи сайловчилар тўплана бошлади.
Овоз бериш бошланиши билан сайлов участкаларидаги айрим ноодатий ҳолатлар ҳам жамоатчилик эътиборини тортмоқда. Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг турли образларда овоз беришга келгани акс этган лавҳалар тарқалмоқда.
Олмаота шаҳридаги №294 мактабдаги №70 сайлов участкасида сайловчилар орасида бир вақтнинг ўзида иккита жаҳон футбол юлдузи - "Месси" ва "Роналду" кўринди..

Астанадаги сайлов участкаларидан бирида қадимги юнон шоҳи Агамемнон қиёфасидаги сайловчи пайдо бўлди.

Оқсувдаги №511-участкага яна бир таниқли қаҳрамон - Чарли Чаплин келди.

№262-участкада бир вақтнинг ўзида қадимги юнон тарихининг бир нечта қаҳрамонлари - Одиссей, Пенелопа ва Телем пайдо бўлди.

Қурултой сайловларида мамлакат ҳудуди ягона умуммиллий сайлов округи ҳисобланади. Қурултой 145 нафар депутатдан иборат бўлади ва улар беш йил муддатга сайланади.
Марказий сайлов комиссияси сайловчиларнинг овоз беришдаги иштироки бўйича тезкор маълумотларни соат 10:00 дан бошлаб ҳар икки соатда эълон қилиб боришини маълум қилган.






























Изоҳлар 0
…