Москва аэропорти ҳожатхонасидан янги туғилган чақалоқ ва аёлнинг жасади топилди

Дунё1 дақиқа ўқиш305
Москва аэропорти ҳожатхонасидан янги туғилган чақалоқ ва аёлнинг жасади топилди

Москвадаги Шереметьево аэропортининг келиб тушиш зонасидаги ҳожатхонадан янги туғилган чақалоқ ва 30 ёшли аёлнинг жасади топилди. Ҳодиса 2 октябрь куни содир бўлган. Бу ҳақда Москва 24 маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл аэропорт ҳожатхонасида фарзандини дунёга келтирган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ОАВ хабарларида чақалоқнинг бўғиб ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги версия илгари сурилган. Бироқ боланинг ўлимига аниқ нима сабаб бўлгани ҳозирча тергов ва экспертизалар орқали аниқланмоқда.

Маълум қилинишича, аёл туғруқдан кейин кучли қон кетиши билан шифохонага олиб кетилган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилган, аммо аёл вафот этган. Айрим манбалар унинг ўлимига кўп қон йўқотиши сабаб бўлганини хабар қилган.

Россия Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатган. Терговчилар воқеа жойини кўздан кечириб, гувоҳларни сўроқ қилган ва суд-тиббий экспертизалар тайинлаган. Аёл ҳамда чақалоқнинг ўлими сабаблари ва воқеанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?