00:30 / 27 февраля 2020
2 078

Коронавирус қўрқуви европаликларнинг ҳаётини ўзгартирмоқда

Коронавирус қўрқуви европаликларнинг ҳаётини ўзгартирмоқда
Италиянинг шимолида "Covid-19" авж олиши Европадаги энг йирик хитойликлар диаспораси жойлашган Францияда хавотирнинг янги тўлқинини қўзғатди. Ҳукумат эпидемияга тайёрланмоқда, мухолифат расмийларнинг қобилиятсизлигидан бақирмоқда ва чегараларда назоратни қайта тиклашни талаб қилмоқда, бизнес йўқотишларни ҳисобламоқда, томошабинлар эса Хитой дўконларидан қочиб, тиббий ниқобларни сотиб олишмоқда. Вандализм ҳаракатлари энди анти-Осиё истериясининг намоён бўлишининг энг хавфлиги эмас.

Жамоавий қўрқув
Франциядаги хитой диаспораси сони, баъзи маълумотларга кўра, 700 минг кишидан ошади. Гап асосан узоқ вақт олдин кўчиб келганлар, бу ерда туғилган фарзандлари ва неваралари ҳақида. Парижда бир нечта "чайна-таун" бор. Энг эскиси шаҳар марказидаги Арз-э-Метье ва Тампль даҳаларида (3-чи округ), энг катталари 13-округда (жанубда) ва Бельвильда (шарқда, 20-округ) жойлашган.

Бу ҳудудларда нафақат хитойликлар, балки Осиёнинг бошқа мамлакатларидан келган муҳожирлар ҳам истиқомат қилишади. Шунинг учун, агар сиз тўсатдан Француз ошхонасидан чарчаган бўлсангиз – сиз димсам, қовурилган лағмон, ширин ва нордон соусдаги чўчқа гўшти, Вьетнам фо-боси ёки Таиланд том-ямини хоҳласангиз – айнан шу ерга борин. Ҳаммаси яхши бўлар эди, аммо коронавирус эпидемияси туфайли психоз ва истерия Францияга ҳам етиб борди ва Осиё бизнесига оғир зарба бериб, нафақат талабнинг пасайишини, балки ирқчиликни ҳам келтириб чиқарди.

"Биз жуда кўп мижозларимизни йўқотдик. Эҳтимол, ярмини ёки ундан ҳам кўпроқ. Одатда тушликда одам сиғмай кетади, одамлар танаффус пайтида киришар эди, гарчи биз жуда тез хизмат кўрсатсак ҳам. Энди кўряпсизми - бўш жойлар. Кечқурун эса бундан ҳам баттар",- дейди Арз-э-Метье даҳасидаги Хитой таомлари ошҳонаси ходими.

Яқин атрофдаги оммабоп "фошница" (Вьетнам лапшаси ошхонаси-таҳр.) бизнеси ҳам аввалгидек шиддатли эмас. "Бизда ҳамиша французлар, хитойлар ва корейслар бўлган, нафақат маҳаллий аҳоли - туристлар ҳам жуда кўп. Энди одамлар xудди камайиб кетгандай, улар дўконни четлаб ўтишмоқда. Гарчи биз бу ерда кўп йиллардан бери яшаб, ишлаётган бўлсак ҳам, биз ҳеч қаерга бормаймиз", - дейди муассаса эгаларидан бири.

Психознинг яна бир аломати бу тиббий ниқобларнинг етишмаслиги. Қўшни дорихонага кирганимизда, уларнинг сотилмаётганлигини билдик - улар ҳаммаси сотиб олиниб бўлган. Фармацевтнинг сўзларига кўра, танқислик анчадан бери сезиляпти. "Биз янгиларига буюртма беряпмиз, олиб келяпмиз, уларни шу заҳоти сотиб олишяпти", - дейди сотувчи ва уларни асосан осиёликлар сотиб олишаётганини қўшиб кетмоқда.

Янаям ажабланиси, хитойликларга тааллуқли барча нарсага нисбатан бемаъни қўрқув барча синофобия авжларига олиб келмоқда. Жамоат транспортида баъзида осиёликлардан қасддан узоқлашган ёки юзини шарф билан ёпган одамни кўриш мумкин. Безориликлар ҳам содир бўлиб туради. Масалан, Париж яқинидаги шаҳарчалардан бирида, номаълум вандаллар хитойликларга тегишли дўконнинг эшикларини "Коронавирус, даф бўл!" деган ёзувлар билан ёзиб ташладилар.

Аксил-Осиё қарши истерияга қарши кампанияни бошлаган SOS Racisme уюшмасининг маълумотларига кўра, кўпчилик ижтимоий тармоқлар ва мактабларда масхара, ҳақорат ва ҳатто таҳдидлардан шикоят қилишмоқда.

Бизнес йўқотишлари
Парижнинг 20-округи мэриясининг маълумотларига кўра, сўнгги ойларда Бельвильдаги хитой ресторанлари ва дўконларининг даромади ўртача 30-50 фоизга камайди, ҳолбуки одатда Хитой Янги йилида улар нормадан икки-уч баравар кўп пул топишга муваффақ бўлишади.

Франция томонида ҳам ҳаммаси яхши кечмаяпти. Франция Иқтисодиёт ва молия вазири Брюно Ле Мернинг сўзларига кўра, чет эллик сайёҳлар сони бўйича етакчи бўлган мамлакат, туристик оқимнинг 30-40 фоизини йўқотган (эҳтимол бу нафақат вирус туфайли, балки иш ташлашлар туфайли ҳам). Хитойдан ташриф буюрувчиларнинг улуши бор-йўғи 2,4% ни ташкил этади (2018 йил учун расмий маълумотлар), аммо улар ҳашаматли брендларни сотиб олиш учун кўп пул (туризм соҳаси даромадларининг қарийб етти фоизи) сарфлашади.

Бошқа соҳалар ҳам жабр кўрмоқда: автомобилсозлик, электроника, ХҲР билан савдо қиладиган компаниялар ва ишлаб чиқариш цикллари Хитой таъминотига боғлиқ бўлган компаниялар. Масалан, жаҳон миқёсидаги премиум брендларни (Gucci, Yves Saint Laurent, Balenciaga, Boucheron) ўз ичига олган Kering гуруҳи, байрам пайтида Хитойда кўплаб дўконлар ёпилганлиги сабабли, савдо-сотиқда жиддий пасайишни бошдан кечирди. Уз навбатида, Европанинг Air France-KLM холдинг авиакомпанияси Хитойга рейсларнинг бекор қилиниши сабабли унинг йўқотишлари 200 миллион еврони ташкил қилиши мумкинлигини айтди.

Умуман олганда, Францияда коронавирус туфайли иқтисодий ўсиш прогнози бир фоизга пасайиши кутилмоқда (ва бу сўнгги олти йил ичида энг ёмон кўрсаткич).

Таҳдидга қарши туриш
Сешанба куни Францияда коронавирусга чалинишнинг яна иккита янги ҳолати аниқланди. Гап Хитойдан Парижга қайтган ёш аёл (у "Covid-19"га синовнинг салбий натижасига эга, аммо шифокорлар "даволаниш белгилари"ни топишди) ва шимолий Италияда юқтирган мамлакат ғарбилик бўлган эркак ҳақида. Яна бир неча киши вирусга шубҳа билан шифохоналарда. Монакода касалхонага иккита аёл ётқизилган, биттадан - Тур, Орлеан ва Аяччода. Улар орасида, шунингдек, яқинда Италиядан қайтганлар ҳам бор. Аввалроқ, Францияда 12 та инфекцияга чалинганлар ҳолати тасдиқланган; бир киши ҳалок бўлди, қолганларни даволашга муваффақ бўлишди.

Франция шаҳарларидаги вокзал ва аэропортларда эҳтиёт чоралари тўғрисида огоҳлантиришлар янграмоқда, вируснинг аломатлари (иситма ва йўтал) аниқланса, дарҳол 15 рақамига қўнғироқ қилиб, шифокорларни дарҳол хабардор қилиш тавсия этилади. ОАВ хабарларига кўра, масалан, сешанба кунидан бошлаб Париж - Милан тезюрар TGV поездларининг кондукторлари мамлакатни тарк этмаяптилар.

"Биз хавотирдамиз, чунки эпидемия эшигимиз остонасида, чунки Италиянинг шимолида маълум миқдорда касалланишлар (юқумли касал билан - таҳр.) қайд этилди", - деди сешанба куни соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат соғлиқни сақлаш тизимини эпидемияга тайёрламоқда ва механизмларни турли сценарийларга мослаштириш бўйича турли стратегиялар устида ишламоқда.

Хусусан, гап вирус билан касалланган одамларни қабул қила оладиган касалхоналар сонини кўпайтириш, қўшимча ходимларни тайёрлаш ва тиббий воситаларни, жумладан, шифокорлар ва юқтирганлар учун ниқоблар ва диагностика синовларини сотиб олиш тўғрисида кетмоқда (собиқ соғлиқни сақлаш вазири Аньес Бюзеннинг сўзларига кўра, улар ўнлаб миллионлаб сотиб олинган).

Италияда вирус тарқалгандан сўнг, расмийлар олдидаги савол унинг Францияга етиб боришида эмас, балки бу қачон содир бўлишида.

"Овқатланишдан олдин қўлни ювиш? Пфф!"
Ҳафта бошида Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги Италиянинг шимолидан, Сингапурдан, Жанубий Кореядан қайтаётганларга янги тавсияларни тарқатди. Хусусан, катта ёшлиларга уйларидан камроқ чиқишни, жамоат тадбирларида қатнашмаслик, кинотеатр ва ресторанларга бормаслик, иложи бўлса уйда ишлашга келишиб олиш ва кунига икки марта ҳароратни ўлчаш тавсия этилади.

Болаларни мактабларга ва болалар боғчаларига юбормаслик яхшироқ (аксарияти ҳозир таътилда). Ва бунинг сабаби аниқ. "Болани дўстлари билан алоқа қилмаслик, ниқоб кийиш ва қўлларини мунтазам ювишга мажбурлаш жуда қийин", дейди Франция Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иккинчи мутасаддиси Жером Саломон.

Аслида, унинг насиҳати катталарга ҳам тегишли. Французлар гигиенага, айниқса овқатланиш соҳасига муносабати бошқача. Кўчадан келиб овқатланишдан олдин қўлларини ювадиган одамни учратишингиз қийин. Кўпчилик, хом гўштдан, тартардан жирканмайди, устрицаларни ёқтиради. Ва сизнинг ресторан столиздаги саватда турган багетни нонвой очиқ қўллари билан ушлаган бўлиши, етказиб берувчи қўлтиғида ташиган ва нақд пул қайтимларини ушлаган официант кесган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, нон бошқа столларда ҳам еб тугатилмаганили сабабли ётган бўлиши мумкин: қолганлари саватга солиниб - сизнинг буюртмангиз сифатида келтирилган бўлиши ҳам мумкин. Дарвоқе, сизга узатилган стаканлар ҳам, эҳтимол, фақат шошилиб палапартиш ювилган.

Ҳар йили гастроентерит эпидемияси тўлқини бутун мамлакат бўйлаб тарқалади, аммо французларнинг аксарияти бундан қониқишади, кўринишидан: қусиш, диарея, қирққа яқин ҳарорат – одатий ҳол бўлиб қолгандай!

Коронавирус сайловолди кампания воситаси сифатида
Шу билан бирга, мухолифат ҳукуматни суст ва етарли чоралар кўрмаганлиги учун кескин танқид қилмоқда. "Миллий бирлашиш" партияси етакчиси Марин Ле Пен расмийларнинг "тўлиқ қобилиятсизлиги" ҳақида гапирди ва Италия билан чегараларда назорат ўрнатишга чақирди.

"Бу шунчаки соғлом ақл билан белгиланадиган чоралар ичида биринчисидир. Наҳотки, чегараларда назоратни жорий қилганларнинг ҳаммаси ноҳақ ва фақат Франция ҳақ? Аксинча. Касаллик аниқланган мамлакатга қарши тажовузга ҳожат йўқ, лекин вирус тарқалишини чеклаш керак –ва бу бутун дунё манфаатлари учун, шу жумладан эпидемия пандемияга айланмаслиги учун", - дея тушунтирди Ле Пен, Париждаги қишлоқ хўжалиги кўргазмасида.

Франциянинг Лион шаҳри атрофидаги шаҳарлар маъмурлари Туриннинг "Ювентус" мухлисларини (Италия шимолидан) Францияга УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинига қўймасликка чақиришди.

Франция ва Италия ўртасидаги чегара фақат харитада мавжуд: расмий равишда - ҳа, қаердадир жандармлар ва чегарачилар бор, аммо аксарият ҳолларда назорат йўқ, чегарани ҳеч қандай муаммосиз кесиб ўтиш мумкин. Бундан ташқари, Италиянинг шимолий чегарадош ҳудудларининг кўплаб аҳолиси ҳар куни Францияга (аниқроғи Монакога) ишлаш учун келишади. Франция Вазирлар Маҳкамаси вакиллари бир неча бор таъкидлаганларки, Италия чегарасида назоратни киритиш маъносиз (хусусан, чунки касаллик белгилари дарҳол пайдо бўлмайди).

Коронавирусга қарши кураш, шунингдек, Париж мэри лавозимига номзодлар - амалдаги мэр, социалист Анн Идалго ва Эммануэль Макроннинг "Олға, Республика" партиясининг вакили, феврал ойининг ўрталарига қадар Соғлиқни сақлаш вазири бўлиб ишлаган Аньес Бюзен ўртасида рўй берган оғзаки жанжалга сабаб бўлди. Europe-1 радиостанциясининг эфирида Бюзен Париж шаҳар хизматлари эҳтимолий эпидемияга тайёр эмаслиги ҳақида фикр билдирди.

У, шунингдек, вазирлик креслосини эгаллаб турган пайтда, Идалго билан коронавирус тарқалишининг олдини олиш борасида хеч қандай мулоқот бўлмаганини таъкидлади. Ўз навбатида, пойтахт мэриясида Бюзен Идалго билан бўлиб ўтган ёзишмаларни чоп этишиб уни ёлғончиликда айблашди, хусусан, унда вазир мерга юқори даражадаги сафарбарлик учун миннатдорчилик билдирди. Идалгонинг сўзларига кўра, у қийин даврда собиқ вазирнинг "шу қадар масъулиятсиз" баёнотларидан ҳайратда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)