20:20 / 01.03.2020
5 296

Коронавирусни тўхтатиб бўлмайдими?

Коронавирусни тўхтатиб бўлмайдими?
Фото: Google Photos
Covid-19 вирусининг «муваффақиятли» юриши давом этмоқда ва уни тўхтатиш мумкин эмасдек туюлмоқда, деб ёзади The Science нашри.
Ўтган ҳафта вирус Эронда оммавий тус олди, қўшимчасига Уммон, Баҳрайн ва Ироқда ҳам юқиш ҳолатлари аниқланди. Италия шимолида ўнлаб шаҳарларда вирус тйфайли карантин эълон қилинди.

Бир италян шифокори скандинавлар дам олишни хуш кўрадиган Испаниянинг Тенерифе оролига вирус олиб келди. Австрия ва Хорватияда касаллик ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар тарқалди. Бу орада вирус Жанубий Кореяда авж олиб кетди. Саёҳат кемаси карантинга олинганидан сўнг вирус борасида Япония матбуоти хабар бера бошлади.

Эҳтимол, вирус сездирмасдан бошқа кўп жойларда ҳам тарқалмоқда. Лондондаги Империя коллежи моделлаштириш гуруҳининг хулосаларига кўра, «Хитойдан экспорт қилинган вирус»нинг учдан икки қисми аниқланмаган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия атамасидан қочиб, бу инқирозни дунёнинг турли бурчакларида эпидемиянинг такрорланиши деб айтмоқда. Лекин кўп олимлар бу қандай аталмасин , вирус тарққлишининг олдини олиш имконияти қолмаганини айтмоқда. Оксфорд университети эпидемиологи Кристофер Дай «вирус Хитойдан чиқиб кетгани боис уни тўхтатиб қолиш борасида пессимист бўлиб қолаётганлигини» таъкидлади. Ненси Мессоне «Америка жамоатчилиги билан ҳамкорлик қилишини ва вазият ёмонлашувига тайёр бўлиш»га чақирди.

Шу пайтга қадар вирусни бир ҳудудда ушлаб туришга аҳамият берилди. Хитойда вируснинг ёйилишини секинлаштириш борасида чегарадан ўтганлар, улар билан алоқа қилганлар икки ҳафтагача карантинда ушлаб турилди. Агар SARS – Cов-2 деб номланган вирус дунёвий тус олган экан саёҳат-у сафарларни вақтинча бекор қилиш, мактабларни бекитиш, шифохоналарни тайёрлаш миллиончи шаҳарларни карантинга олсиҳданда самаралироқ.

АҚШ Хавфсизлик кенгашининг биологик ҳимоя бўйича эксперти Лучано Бориа чегаравий тадбирлар вирусга қарши курашишда кам наф бериши, асосий эътибор вирус оқибатларини камайтиришга қаратилиши борасида фикр билдирди.

Ҳафта бошида вирус билан касалланганлар сони 80 минг кишидан ошиб кетди. Ўлим ҳолати 2 705 марта қайд этилди. Бунинг 97 фоизи Хитойда содир бўлди. Айрим мамлакатлар Хитойга парвозларни бекор қилди. АҚШ кейинги пайтда Хитойга борган барча америкаликларни карантинга олмоқда. Бир қатор мамлакатлар Жанубий Корея ва Эронга нисбатан ҳам парвозларни тақиқлади. Айрим олимлар ушбу чоралар маълум даражада фойда берганини, акс ҳолда вирус яна кўплаб инсонларга юқиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Аксар эпидемиологлар саёҳатларни тақиқлаш билан вақтдан ютиб бўлмайди деган фикрда. Тақиқлар кўпинча ёқимсиз оқибатларга олиб келади. Зарур дори-дармонларни етказиб беришни ва жамоатчилик ишончига зиён келтиради. Вирус тарқалган мамлакатлар сони кўпаяр экан, вирусни чегарада ушлаб туриш натижаси камайиб бораверади. Хитой иқтисодиёти Covid-19 сабаб улкан зарар кўрди. Хитой дори-дармонлардан тортиб мобил телефонларгача маҳсулотларни экспорт қилади. Ишлаб чиқаришдаги тўхташлар етказиб бериш занжирини узиб қўяди.

Хитойдаги халқаро миссия раҳбари Брюс Эйлвард маҳаллий чоралар ёрдам беришига ишонмоқда. Унинг фикрича, Хубэйдаги карантин ҳолати Хитойда касалланганлар сонини 100 мингдан кўпайишининг олдини олди.

Жоржтаун университети соғлиқни сақлаш ҳуқуқий маркази эксперти Лоуренс Гостин ички чекловлар одамийлик нуқтаи назаридан Хитойга қимматга тушди деган фикрда. У Хубэй вилояти аҳолисининг руҳий саломатлигидан хавотирда.

Хитой стратегиясининг айрим жиҳатларидан бошқа мамлакатлар фойдаланиши мумкин. Хитой кўрган чоралардан самара берганлари жамоат транспортини тўхтатиш, кўнгилочар муассасаларни ёпиш, йиғинларни тақиқлаш бўлди. Бу вирус тарқалишининг камайишига олиб келди.

Бўлғуси касаллик билан боғлиқ воқеаларга яхшироқ тайёрланиш учун шифохоналарда олдиндан ниқобларни тайёрлаб қўйиш, қўшимча койкалар сонини ошириш, грипп каби касалликларга қарши вакциналар миқдорини кўпайтириб қўйиш, аҳоли ўртасида қўлларни тозалаб ювиш, ташқарига чиқмаслик ҳақида огоҳлантириш лозим. Барча гап тезкор чоралар кўра билишда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусни тўхтатиб бўлмайдими?