19:39 / 24.03.2020
2 584

Бразилиядаги футбол стадионлари шифохонага айлантирилмоқда (фото)

Бразилиядаги футбол стадионлари шифохонага айлантирилмоқда (фото)
Фото: Twitter
Бразилиядаги «Пакаэмбу» стадиони коронавирусга чалинган беморларни қабул қилишга мўлжалланган очиқ осмон остидаги шифохонага айлантирилмоқда.
Associated Press’нинг хабар қилишича, 45 минг томошабинга мўлжалланган стадион майдонида 200 дан ортиқ хонага эга вақтинчалик шифохона барпо этилади. Қурилиш ишлари 10 кун ичида тугатилиши кутилмоқда.

«Коринтианс», «Палмейрас» ва «Сан-Паулу» жамоаларига тегишли ушбу стадионнинг ёнида Сан-Паулу шаҳридаги бир нечта йирик касалхоналар жойлашган.
Таъкидланишича, футбол бўйича 2014 йилги Жаҳон Чемпионатини қабул қилган деярли барча стадион майдонлари вақтинчалик касалхонага айлантирилади.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

24 март ҳолатига кўра, Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 1900 кишига яқинлашган. 34 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилиядаги футбол стадионлари шифохонага айлантирилмоқда (фото)