22:07 / 01.04.2020
5 922

Коронавирус авж олиши қачон тугаши мумкин: 4 сценарий

Коронавирус авж олиши қачон тугаши мумкин: 4 сценарий
MARIA LITWA / LAIF / REDUX
Коронавирус нормал ҳаёт тарзини умуман ўзгартириб юборди. Кўпчиликни бу қачон тугаши ҳақидаги саволнинг жавоби қизиқтирмоқда. Эпидемиологлар вазият қуйидаги тўрт сценарийдан бири бўйича давом этади дея ҳисоблашмоқда. The Atlantic ана шу сценарийлар ҳақида маълумот берди.

1-сценарий. Бир ойдан икки ойгача
Мутахассислар бу вариант содир бўлиш эҳтимолини паст деб ҳисоблашмоқда.
«Коронавирус «кутилмаган равишда жиддий патоген бўлмаса» ижтимоий масофаланиш ҳисобига муаммони бир-икки ой ичида енгиш мумкин.

Ҳозирда зарарланганларнинг ҳаммаси илгари биз кузатган беморлардан фарқ қилади. Уларнинг касаллиги енгил ўтмоқда ва аста-секин иммунитет орттирилаётганини тушуняпмиз», дейди Ҳарвард мактаби эпидемология профессори Уильям Ҳенеж.

Вазиятнинг тезда яхшиланиши борасидаги бошқа йўл у қадар ижобий эмас. Ирнвайндаги Калифорния университетининг жамоат соғлиғини сақлаш профессори Эндрю Ноймернинг фикрича, ижтимоий масофаланиш жараёнининг кучсиз тарзда кечиши бир неча ойларда коронавируснинг кескин авж олишига олиб келиши мумкин

«Натижада соғлиқни сақлаш тизими инқирозга юз тутади ва жуда кўп одамнинг ўлимига сабаб бўлади. Бироқ зарарланганларнинг кўпчилиги тузалади. Натижада одамларнинг кўп қисми, ҳатто Ер аҳолисининг ҳаммаси иммунитетга эга бўлади», дейди у.

Ушбу вазиятнинг ҳар иккисига кўра ҳам бир неча ойдан кейин ҳаёт одатий тарзига қайтиши мумкин. Бироқ бундай бўлмаса ҳам баҳор фаслининг охирига бориб экспертлар коронавирус ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлади. Энг аввало, улар юқтириш ҳолатларининг илк оқими оқибатларини баҳолай олишади. Натижада коронавирусга қарши курашиш самарадорлиги ортади.

Ҳенеж ҳозирда бу маълумотлар мавжуд эмаслигини тушунтирмоқда. Чунки вирусни яқинда юқтирган кишилар учун одатда бир неча ҳафталик интенсив даволаш талаб этилмайди. Шунингдек, бир ёки икки ойдан кейин мутахассислар тузалганлар инфекцияга қарши иммунитетга эга бўлиши ва у қанча вақт амал қилишини яхшироқ тушунадилар. Бу маълумотлар эса коронавируснинг олдини олишда асқотади.

2-сценарий. Уч ойдан тўрт ойгача
Ҳенеж бу вақт давомида «вирус ҳақида имкон қадар кўпроқ маълумот олинишига, бу эса турли ҳаракатларни янгилаш имконини бериши»га ишонч билдирмоқда. Масалан, вирусни ҳатто белгиларсиз юқтириш ҳолатида ўпка орқали иммунитетга эга бўлишга ойдинлик киритилиши мумкин.

Буни касаллик белгилари ва белгиларсиз бўлган одамларни тест қилиш орқали билиш мумкин. Бу ерда тадқиқотларнинг икки тури муҳим: биринчиси, коронавируснинг ўзи аниқлайди, иккинчиси, иммунитети бўлган одамларда ишлаб чиқарилувчи антижисмлар бу жараёнда ёрдамга келади.

Ҳенежнинг сўзларига кўра, бу маълумот зарарланганлар ва хавф остида бўлганларни изоляция қилиш имконини беради. Аҳолининг катта қисми эса нормал ҳаётга қайтиши мумкин. Аҳолиси касалликка камроқ йўлиққан туманлар аҳолиси буни тезроқ амалга ошириш имконига эга.

Жоржтаун университети соғлиқни сақлаш тизимларини бошқариш профессори Майкл Стото уч нарсага ойдинлик киритилишини айтди. Булар: одам бир кунда неча киши билан мулоқот қилиши, ана шу контактлардан ҳар бирида вирусни юқтириш эҳтимоли ва вирус ташувчиси учрашувларининг улуши.

Стотонинг сўзларига кўра, синчковлик билан ўтказилган тадқиқот вирус тарқалишининг тўлиқ картинасини беради. Соғлиқни сақлаш органлари ана шу ҳолатлардан бирига диққатни қаратиш имконига эга бўлишади. Масалан, агар тестлар одамлар сони қисқариши самарали эканини кўрсатса, эҳтимол ресторан ва кичик бизнеснинг бошқа турлари очилиши, бироқ йирик тадбирлар тақиқланиши ва қолдирилиши мумкин.

«Ҳозирда қабул қилинаётган айрим радикал чораларни илгарироқ тақиқлаш керак эди», дейди у.

Уч-тўрт ойдан кейин Covid-19’ни даволаш усулини топишлари мумкин бўларди. Бу вакцинани эмас, касаллик белгиларини енгиллаштириш ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш воситаларини англатади. Бу ижтимоий масофаланишга бўлган эҳтиёжни бартараф қилмайди, чунки касалликнинг йирик миқёсда авж олиши эҳтимоли ҳали ҳам мавжуд, бироқ бу касалхоналарга тушаётган оғирликни камайтиришда ёрдам беради.

Ҳенеж бу сценарийнинг амалга ошиш эҳтимолини биринчисига қараганда юқорироқ деб ҳисоблайди. Бироқ ҳали ҳеч нарсага тўлиқ ишонч бериш мумкин эканини ҳам таъкидлайди.

3-сценарий. Тўрт ойдан 12 ойгача
Грипп ҳолатида бўлгани каби COVID-19’нинг тарқалиши ёз ойида секинлашармикан деган фикр тадқиқотчиларни ҳали ҳам қизиқтирмоқда. Ёз фаслида эпидемиянинг камайиши бўйича бир неча назариялар мавжуд. Эҳтимол бу айрим вируслар ҳарорат ва юқори ультрабинафша нурларига чидамсизлиги ва касаллик тарқалиши учун муҳим жой - мактабларнинг кўпчилиги ёзда ёпилиши билан боғлиқдир. Ана шу назарияларнинг коронавирусга қай даражада дахлдор бўлиши ҳали номаълум.

Ноймер Covid-19’нинг мавсумийлиги борасидаги фикрлар яқин икки-уч ойда ўз тасдиғини топади, ёки рад этилади деб ҳисоблайди. Биринчи ҳолатда вирус ёз фаслида таслим бўлади. Иккинчи ҳолатда эса бу юз бермайди. Бироқ ҳар икки сценарийда ҳам ижтимоий масофаланиш бўйича айрим чоралар йил якунига қадар давом этади.

Биринчи ҳолатда, дейди Ноймер ёз фасли баҳорга қараганда анча завқли кечади. Ҳеч бўлмаганда шимолий ярим шарда. Кичик гуруҳ бўлиб тоза ҳавода тўпланишга рухсат берилиши мумкин. Бар ва ресторанлар очилиши эҳтимолдан холи эмас. Бироқ йирик тадбирлар ҳали ҳам тақиқланса керак. «Lollapalooza, Бейсбол олий лигаси, одам кўп тўпланадиган пляжлар бўлмайди», дея прогноз қилмоқда Ноймер.

Ҳенеж спорт тадбирлари ёз ойида оммасиз ўтказила бошлайди, деб ҳисоблайди. Телешоулар ҳам студиядаги аудиториядан воз кечиши мумкин. Дўконлар бир вақтнинг ўзида бир хонада бўладиган харидорлар сонини чеклайди.

«Ҳақиқатан ҳам яқин кунларда одамлар оломон бўлиб тўпланади деб ҳисобламайман», дея қўшимча қилди у. Бироқ нормал ҳаётнинг аҳамиятсиз элементлари аста-секин ўз ўрнига қайтиши мумкин.

Яқин қариндошларни кўришга бориш ҳам нисбатан хавфсиз бўлиши мумкин.

«Вирус ҳамма жойда тарқалиши ва ҳатто уй яқинидаги дўконларда вирусни юқтириш хавфи пайдо бўлса, кўчага чиқиш бўйича чекловлар ўз маъносини йўқотади. Шунга қарамай, одамлар аэропортларда тўпланмасликлари учун айрим чоралар кўрилиши керак», дея қайд этди Ҳенеж.

Коронавирус рецидиви (қайталаниш) бу йилдаги ёз фаслининг салбий ҳолатига айланиши мумкин. Зарарланишнинг куз фаслидаги оқими сентябрь ёки октябрга тўғри келиши ва изоляциянинг яна ортишини талаб этиши эҳтимоли мавжуд. Ижтимоий масофаланиш ё ҳозиргига ўхшайди ёки ундан кучсизроқ бўлади. Ўша вақтга бориб Covid-19’га қарши иммунитетга эга бўлишади ва вирусни юқтириш хавфисиз кўчага чиқишни бошлайдилар. Бундан ташқари, вирус ҳақида кўпроқ нарсаларни биламиз. Масалан, агар куз фаслига бориб, болалар бу вирусни тарқатмаслиги аниқланса, мактаблар очилиши мумкин.

Ёз фасли ўпкани сунъий вентиляция қилиш учун қўшимча аппаратлар, касалхона, тиббиёт ходимлари учун ҳимоя қурилмаларини ишлаб чиқариш учун қулай вақт бўлиши мумкин.

«Агар коронавирус мавсумий бўлса, куз фаслида касалликка муносиб жавоб қайтариш учун ёзги жимжитликдан фойдаланиш керак бўлади», дейди Ноймер. Бундай вазият учун тўғри тайёргарлик кўрилса, ижтимоий масофаланиш камайтирилиши мумкин.

Иккинчи вариантда ёз фаслидаги вазият ижобий бўлмайди. Изоляция зарарланганлар сонини камайтирса ҳам зарарланишнинг янги оқими пайдо бўлиши йилнинг иссиқ ойларида ҳам юқорилигича қолади. Ноймернинг сўзларига кўра. Агар июнь ойининг боши, ўрталарига келиб зарарланишлар сони қисқармаса, вирус мавсумий эмаслигига ишонч ҳосил қиламиз.

Бу даврга бориб, ижтимоий масофаланиш чоралари вазиятга қараб ўзгартирилиши мумкин. Агар зарарланишларнинг янги оқими яқинлашаётган бўлса, изоляция қатъий бўлиб қолаверади. Агар маълумотлар касалхоналарга тушадиган оғирлик кутилмаётганини кўрсатса, ижтимоий масофаланиш чоралари кучсизлантирилиши мумкин.

«Жорий зарарланиш оқимини енгишга муваффақ бўлингач, айрим нарсалар осонлашиши мумкин», деди Ҳенеж. Иш ва мулоқот учун кўчага чиқиш мумкин бўлади, бироқ бунда қўлни синчковлик билан ювиш ва дезинфекция воситаларидан фойдаланиш талаб этилади. Эҳтимол, одамлар масофадан ишлайдиган ва егулик учун буюртма бера оладиган кишилар жамоат жойларига бормасликлари мумкин.

4-сценарий. 12 ойдан 18 ойгача (ёки ундан кўпроқ)
2021 йилнинг баҳорида коронавирусга қарши вакцина пайдо бўлиши мумкин. «Бундан аввалроқ пайдо бўлган ҳар қандай нарса жаҳон рекордига, яшин тезлигига айланади», дейди Ноймер. Вакцинани ишлаб чиқиш кўп вақт олади: эҳтимол, келаси баҳор фаслидан кейин олти ой ёки бир йил талаб этилиши мумкин.

Вакцина ишлаб чиқиш бунчалик кўп вақт олишининг сабаби, уларни мукаммал ишлаб чиқиш мураккаб. Бир неча услубий тажрибалар мавжуд, улар ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради: вакцина соғлом одамга зарар келтирмайди, у касалликдан ҳимоя қиладиган керакли антижисмларни ишлаб чиқади.

Бу ўта бюрократик эҳтиёткорлик эмас. Тадқиқотчилар юз миллионлаб, ҳатто миллиардлаб одамга етиб борадиган бирор нима яратганда барини тўғри амалга ошираётганларига ишонч ҳосил қилишни истайдилар.

«Вакцина олинганидан кейин нормал ҳаёт дарҳол тикланмайди. Деярли 359 миллион кишини вакцина билан таъминлаш – ҳақиқий жасорат. Вакцина олиб келинганида унинг тақсимоти ҳақида ўйлаш керак. Вакцинани кимлар биринчи бўлиб олади? Коронавирусга чалиниш хавфи юқори бўлганларми? Ёки соғлиқни сақлаш ходимларими?», - дея қайд этди Стото.

Бундан ташқари, ҳеч ким хавфсиз ва самарали вакцинани ярата олмаслиги варианти ҳам бор. Бу қайғули вариант. Бироқ ҳатто бу ҳолатда ҳам 2021 йил куз фаслига келиб, иммунитет ҳосил бўлиши ҳисобига пандемияни енгиш мумкин. Бу бир йилдан ортиқ изоляцияда ўтириш керак эмаслигини англатмайди.

Ҳатто вакцинасиз ҳам иммунитетнинг орттирилиши коронавируснинг авж олиши ҳозиргига қараганда кучсиз бўлишини англатади. Бироқ вирус таҳдиди сақланиши ва шамоллаш ҳамда грипп каби одамларни зарарлаб, циркуляция қилишда давом этиши мумкин. Буни яхши вариант деб аташ мушкул, бироқ шу вақтга келиб, ҳаёт ўзининг нормал оқимига қайтади. Бироқ бутунлай ўзгарган бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус авж олиши қачон тугаши мумкин: 4 сценарий