Қозоғистонда одамларни ҳолдан тойдираётган вирус ҳақида расмий изоҳ берилди

Дунё1 дақиқа ўқиш2
Қозоғистонда одамларни ҳолдан тойдираётган вирус ҳақида расмий изоҳ берилди

Қўшни мамлакатда одамларни ҳолдан тойдираётган номаълум вирус тарқалгани ҳақидаги хабарлар аҳоли орасида хавотир уйғотди. Аввалроқ Олмаота шаҳрида яшовчилар юқори иситма ва узоқ давом этадиган йўталдан шикоят қилган эди. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса эпидемиологик вазиятга ойдинлик киритди.

Қозоғистон ССВ мамлакатда янги вирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда Россиянинг «Роспотребнадзор» идорасига таяниб, «РБК» хабар берди.

Вазирлик касалланиш ҳолатлари кўпайишини ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) ва гриппнинг мавсумий тарқалиши билан изоҳлади. Шунингдек, тиббиёт муассасалари одатий тартибда ишлаётгани маълум қилинди.

Ўз навбатида, «Роспотребнадзор» Россияда ҳам аввал маълум бўлмаган хавфли вируслар аниқланмаганини билдирди. ЎРВИ ва грипп билан касалланиш кўрсаткичлари ошган бўлса-да, бу мавсум учун одатий ҳолат экани таъкидланди.

Олмаотадаги шикоятлар текширувга сабаб бўлди

21 ноябрь куни «Роспотребнадзор» янги вирус ҳақидаги хабарлар ортидан Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига эпидемиологик вазият юзасидан сўров юборган. Бунга маҳаллий ОАВда Олмаота аҳолиси юқори иситма ва узоқ давом этувчи йўталдан шикоят қилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар сабаб бўлган.

Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси касалланиш ҳолатлари мавсумий кўпайгани сабабли қўшимча чоралар кўрилаётганини маълум қилган.

Ўзбекистондаги вазият ҳам назоратда

Аввалроқ Ўзбекистонда энтеровирусли инфекциялар, жумладан, Коксаки вируси бўйича эпидемиологик вазият барқарор ва назорат остида экани хабар қилинган эди.

Санэпидқўмита инфекциянинг олдини олиш учун қўлларни мунтазам совун билан ювиш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш ва хавфсиз ичимлик сувидан фойдаланишни тавсия этган. Шунингдек, фуқаролардан фақат расмий манбаларга таяниш сўралган.

4 ноябрь куни Санэпидқўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда Коксаки вируси алоҳида касаллик сифатида статистик ҳисобга олинмаслигини маълум қилган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Иқтисодиёт
    30 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди
  2. Спорт
    Жозе Моуриньо Мбаппе, Беллингҳэм ва Винисиусга қатъий огоҳлантириш берди
  3. Спорт
    «Жалолов Теремоанани мағлуб этишга қодир»: британиялик экспертдан Эдди Хирнга жавоб
  4. Спорт
    Жозе Моуриньо «Реал»нинг қишки трансфер режаларига нуқта қўйди
  5. Спорт
    Почеттино ва унинг штаби «Манчестер Юнайтед» базасида соч олдирди...
  6. Жамият
    «Эй гўзал қизим, бу гаплар сенга»: отанинг қизига қаратилган 9 та ҳаётий ўгити
  7. Дунё
    Мексикада 26 ёшли футболчи учрашув пайтида майдондаги қуролли ҳужумда ҳалок бўлди
  8. Спорт
    Ла Лигада ноябрь ойининг энг яхши мураббийи совринига даъвогарлар эълон қилинди
  9. Спорт
    Фабио Каннаваро Абдуқодир Ҳусановни сайқалланиши керак бўлган олмосга қиёслади
  10. Дунё
    Ҳиндистонда маймунлар Тожмаҳалнинг учта дарвозасини эгаллаб, сайёҳларга ҳужум қилмоқда